Италиянинг олий дивизионига чиққан Б Серия жамоаси номи маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
2 май 2023, 02:26
Б Серияда муваффақиятли ўйнаб, А Серияга кўтарилган жамоа номи маълум.

2006 йилда Италия билан жаҳон чемпионига айланган Фабио Гроссо ва унинг қўл остидаги "Фрозиноне" бугун "Режина"ни мағлуб этди (3:1) ва муддатидан аввал А Серия йўлланмасини қўлга киритди.

Улар 71 очко билан жадвалда етакчилик қилишмоқда. Мавсум тугашига 3 тур қолганда "Фрозиноне" плей-офф ўйинларида иштирок этишга имкон берадиган 3-ўрин вакилидан 13 очко олдинда.

"Фрозиноне" ўз тарихида 3 марта А Серияда иштирок этадиган бўлди. Улар дастлаб 2015/16, кейин 2018/19 мавсумларда юқори лигада иштирок этишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia