UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  6 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Италиялик хаёлпараст АПЛни ёндирмоқда Янгиликлар

Италиялик хаёлпараст АПЛни ёндирмоқда

Де Зерби "Брайтон"ни тарихда илк бор Европа Лигасига олиб чиқди.

Роберто Де Зерби доим орзумандлиги билан ажралиб турарди. У "Сассуоло" бош мураббийлиги вақтларида кровати ёнида блокнот ва ручка бўларди. Роберто ухлаганда ҳам футбол "кўради" ва агар бирор ғоя унга қизиқ туюлса, дарҳол ёзиб қўяди. Табиийки вақт ва тажриба орттириш натижасида жараёнга ёндашув такомиллашиб боради, лекин Де Зербини ҳали ҳам хаёлпараст романтик дейиш мумкин. Мураббий "ESPN"га берган интервьюсида шундай деганди:

"Менга тўпга эгалик қилиш ёқади, бундан завқ олиш, сенинг жамоанг майдондаги асосий қахрамон бўлиши, эҳтирос ва иштиёқ билан ишлаш, орзу сари интилишни хоҳлайман.

"Брайтон"нинг Де Зерби қўл остидаги муваффақияти Англияда 2022/23-йилги мавсумнинг энг асосий мавзуларидан бири бўлди. Статистик тарихда "Манчестер Сити"нинг чемпионлиги ва АПЛдан тушиб кетган учта клуб номи қолади. Бироқ Премьер-Лигани диққат билан кузатганлар учун мавсум яна "Брайтон"нинг ишончли ўйини билан ёдда қолади. Жамоага келганидан кейин саккиз ой ўтиб, Де Зерби "чайкалар"га тарихда илк бор еврокубок йўлланмасини "совға" қилди.

Натижа томон йўл

Тез ҳаракатланишга ўрганган инсон учун, Де Зерби ҳайрон қоларли даражада секин старт олди. Унинг "Брайтонда"ги фаолияти икки дуранг ва уч мағлубиятдан бошланди. Кейин эса "Челси" 4:1 ҳисобида таслим этилди. Де Зербининг қарашлари ўзини оқлай бошлади. Жамоа яна бир қатор ижобий натижаларга эришди. Жумладан, "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва яқинда "Арсенал" устидан (3:0) қозонилган ғалаба. Айнан ўша ўйин "канонир"лар нима учун чемпион номига ҳали лойиқ эмасликларини  кўрсатиб қўйгандек. Кейин расман чемпион бўлган "Манчестер Сити" билан дуранг қайд этилди. Маълум бир босқичда "Брайтон" ҳаттоки ЕЧЛ зонаси учун курашда фаол иштирок этди. Ҳар ҳолда ўша турларда жамоа имкониятларига жиддий муносабатда бўла бошланганди.

Жанубликларнинг Де Зерби қўл остида кўрсатаётган ўйини ҳақида кўплаб мутахассислар фикр билдиришди, жамоа манзилиги мақтовлар айтилди ва ҳатто ҳайратланишди ҳам. Март ойида Гвардиола "Де Зерби инглиз футболини ўзгартирмоқда ва ажойиб ўйин кўрсата оляпти", деганди. Апрель охирида Лопетеги: "Брайтон" ҳозир дунёдаги энг яхши ўйин кўрсатаётган жамоа, деган, орадан икки кун ўтиб унинг "Вулверхэмптони" айнан шу клубга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ушбу ўйин ҳақида кейин Клопп ҳам фикр билдирди: "Брайтон" мен кўрган ўйинлар ичида энг яхшиларидан бирини кўрсатди". "Брентфорд" устози Томас Франк: "Де Зерби олий даражадаги ишни бажармоқда", Артета эса "Брайтон" ўйинларини кўриш ёқишини тан олди. Бу нарсани испаниялик мураббий италиялик мураббий жамоасига 0:3 ҳисобида ютқазишдан аввал гапириб ўтганди.

Роберто Де Зербининг ўзи бу мақтовларни анча камтарлик билан қабул қилади: 

"Одамлар ўйинимиз ҳақида гапирганда, Де Зерби деб айтишади. Лекин майдонда мен ўйнамайман. Улар бундай дейишига, қўл остимдаги ажойиб футболчилар сабабчи. Мен ўзим футболчи бўлганман ва мақтовларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини биламан. Ва мен биламанки, буларнинг барчаси – футболчиларнинг меҳнати самараси".


Мураббийлик йўли

Де Зербининг футболчилик фаолиятида ҳам зерикишга вақти бўлмаган. 15 йиллик фаолиятида у Италиянинг ўнлаб клубларидан ўтган, ҳатто Руминияга ҳам бориб келган. 2013 йилда эса D Серияда "Дарфо Боарио" клубида мураббийлик фаолиятини бошлаган. Кейин С Серияда "Фоджу", ундан эса 2016 йил сентябрида А Сериядаги "Палермо"га йўл олади. Лекин бу омадсиз тажриба эди. Мураббий клубда 13 тагина ўйин ишлади.

Кейинроқ Де Зерби бундай имкониятга жуда эрта эга бўлгани ва жуда асабийлашганини, чунки бу элитада ўз ўрнини топиб олиш учун ягона имконият деб ўйлардим, деб тан олди. "Беневенто"да у хотиржамроқ ишлаган, лекин А Сериядан чиқиб кетмасликка ёрдам бера олмади. Шунга қарамай, у ўшандаёқ чиройли футбол қурадиган мураббий репутациясига эга бўлган. 2018 йил Де Зербига "Сассуоло" мурожаат қилади. 

Кевин-Принс Боатенг тасдиқлайди: "Мен Де Зерби билан ишлашни жуда истаганман. Ўйлашимча, унинг футбол борасидаги қарашлари уникал. Ҳамма у ҳақида яхши фикр билдиради. Одатда 50 киши мен ҳақимда жуда яхши, яна 50 киши мен ҳақимда жуда ёмон гапиради. Агарда 100 нафар одамнинг барчаси яхши гапирса, бу ўзига хос натижа.

"Сассуоло"даги уч мавсумда Де Зерби, 4-2-3-1 ва 4-3-3 тактикаларидан фойдаланган ҳолда, ўз фалсафаси ва услубини ривожлантирди. Клубдаги иккинчи ва учинчи мавсумда Де Зерби 8-ўринни эгаллаган. 2021 йилда италиялик Донецнинг "Шахтёр" клубини қабул қилиб олди ва 2022 йилгача ишлади.

Қизиқ томони, ўтган йил ёзда у "Болонья" таклифини рад этди. Бунга сабаб эса ўзи қаттиқ ҳурмат қиладиган Синиша Михайловични ўрнини эгаллашни истамаган. Лейкемия билан курашаётган Михайлович "Болонья"дан сентябрь ойида кетди, декабрда эса... Бу оламни ҳам тарк этди. Де Зерби "Брайтон" таклифини қабул қилди. Англия клубига келгач, мураббий шундай деганди:

"Сен бегона мамлакатда ишласанг, эътиборингни фақатгина ўз клубинг ва футболчиларингга қаратасан. Лекин лигани яхшироқ тушуниш зарур. Барчасини тушуниш учун инглизчада гапиришни истайман. Бу бошқа мамлакат, бошқа ўйинчилар, ўйин услуби ҳам бошқа, мураббийлар бошқача. Барчасини тушуниб олиш учун бу ерда 100 та ўйин ўтказиш зарур.


Барча нарсада эҳтирос

Эҳтирос? Агар футболда эҳтироссиз ишласангиз, ҳеч нимага эриша олмайсиз. Мухлислар барчасини тушунади, улар барибир тушунади, сиз ишингизни эҳтирос билан бажаряпсизми ёки йўқ.



Де Зерби ҳиссиётлари баъзида чегарадан чиқиб кетарди. Бу мавсум у 2 марта қизил ва 4 марта сариқ карточка олди. Унинг фикрига кўра, бу ёмон натижа эмас. Италиялик бу борада шундай дейди:

"Ўтган мавсум мен бундан ҳам ёмонроқ эдим! Ҳозир анча хотиржам одамга айланганман. Даражангизни ушлаб туриш учун ўзингизни эркинроқ тутишингиз зарурлигини биламан". 

Танаффус пайтида ёки ўйиндан кейин, кийиниш хонасида Де Зербининг эмоционал нутқлари акс этган материаллар матбуотда мунтазам равишда учраб туради. Уларни цитаталарга бўлиш ёки мотивацион руҳдаги жумлалар сифатида ишлатиш мумкин. Англия Кубоги чорак финали "Гримсби"га қарши беллашув танаффус вақтида мураббий жамоаси бор йўғи 1:0 ҳисобида олдинда бораётганидан қаттиқ жахли чиққанди. Робертонинг фикрича, ҳисоб 5:0 ёки 6:0, лекин ҳеч қанақасига 1:0 бўлмаслиги керак эди. Ўша беллашув 5:0 ҳисобида якунланган. 

Ўйиндан кейин Дэнни Уэлбек қуйидагича фикр билдирган:

Биринчи кунданоқ у ўз харизмаси ва ўйинга бўлган эҳтироси билан барчамизда илиқ таассурот уйғотди. У жуда кичик деталларни ҳам эътиборсиз қолдирмайди. Ҳар бир узатма, ҳар бир ҳаракатингиз унинг диққатидан четда қолмайди. Унинг қўл остида ҳар бир футболчи ўсишга эришган, чунки Роберто бизга майдонга тушиш ва имкониятларимизни максимум даражада кўрсатиш имконини беради.

Юқори баҳо

Чиндан, Де Зербини ҳамма мақтайди, футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, мутахассислар ҳам, мухлислар ҳам унинг ишидан ҳайратланишади. Италияликнинг ўзи эса бундай муносабатнинг сабаби биргина, аммо асосий сифат– ҳаққонийлик. Мутахассис фикри:

Ишонаманки, муҳими доимо ўзингизни алдаманг. Доим ҳаққоний ва атрофимдагилар учун тушунарли бўлишни истайман. Ҳар қандай вазиятда ҳам қандай бўлсам, шундай кўринишни истайман. Биз ғалаба қозонганда ҳам, биз мағлубиятга учраганда ҳам.

259 учрашувда 103 та гол урган "Брайтон" афсонаси Гленн Мюррей шундай фикр билдирди:

"Менга унинг шафқатсизлиги ёқади, унинг энергияси, ўйлашимча, унда клуб ўз мураббийида кўришни истайдиган барча сифат мавжуд. Унинг қўл остидаги жамоада ўйнаб кўришни истардим. Бу жамоа ўйин услуби кишини ҳайратга солади. Унинг услуби ҳужумчи учун ҳам жуда қулай, шундай экан бундай жамоада ўйнашни исташингиз табиий".

Уэлбек қўшимча қилди:

"У ўйинга жуда катта таъсир кўрсатди. Бу унчалик осон эмасди, чунки бизда унгача ҳам яхши мураббий ишлаган. Бироқ Роберто ақлбовар қилмас даражада. Сизлар майдонда у бажараётган ишларнинг 20 фоизини кўрасиз. Ҳамма нарсада унинг ҳиссаси бор. Биз барчамиз майдонда синхрон ҳаракат қилишимиз керак. У хато қилишимизни хоҳламайди, лекин хато қилсак тушунади, сабаби ҳар ким хато қилиши мумкин. Ҳар бир футболи ўз вазифасини тушунади. У барчага ёқадиган жуда чиройли футбол услубини қурмоқда. Бироқ бу ҳали максимумимиз эмас. Машғулотларда услубимизни яхшилаш устида ишлаяпмиз".

Де Зерби ўз имкониятларини совуққонлик билан баҳолаб, максимал вазифаларга интилишни маъқул кўради. У жамоа Европа Лигаси даражасигача чиқа олишини кўрди ва йўлланмани қўлга киритишда ёрдам берди. Ўйин услубини такомиллаштириш ва аниқ натижаларга интилиш зарур. 

Де Зерби эса бу мавзуда шундай фикрда:

Идеаллик мавжуд. Биз унга макисмал равишда яқинлашишимиз зарур. Менинг орзум эса, клуб мен кетаётганимда, келганимдан кўра, кучлироқ бўлишини истайман.


Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика