Италиялик шифокор "Аталанта" - "Валенсия" ўйини ҳақида: "Афсуски, бу биологик бомба бўлди"
24 мар 2020 16:26
Янгиликлар
Италиялик шифокор "Аталанта" - "Валенсия" ўйини ҳақида: "Афсуски, бу биологик бомба бўлди"
ЕЧЛ доирасидаги "Сан-Сиро"да тўла трибуналар остидаги ўйин коронавируснинг авж олиши учун йўл очган.
Бергамодаги Папа Жованни XXIII номли касалхонанинг пулмонология бўлими бошлиғи Фабиано Ди Марко Чемпионлар Лигаси 1/8 финал "Аталанта" - "Валенсия" (4:1) ўйини Италияда коронавируснинг тарқалишига сезиларли таъсир кўрсатганини айтди.
"19 февраль куни Бергамонинг 40 минг аҳолиси "Аталанта" - "Валенсия" ўйини учун "Сан-Сиро"да бўлишган. Улар автобуслар, машиналар ва поездларда йўл олишган эди...
Афсуски, бу биологик бомба эди", - дейди пулмонолог (нафас олиш касалликларини ўрганувчи шифокор).
Эслатиб ўтамиз, кечаги маълумотларга кўра Италияда 63927 инсон коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 6077 нафари вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар