

Баҳс Неаполдаги "Диего Армандо Марадона" стадионида 01:00да старт олади.
Италиялик журналист Массимилиано Мартини ("Corriere dello Sport") ана шу учрашув ҳақида фикрини билдириб ўтди.
"Наполи"га мураббий алмашинуви қўшимча импульс бериши мумкин. Лекин, бу жамоа "Барселона"ни мағлуб эта олади деб ўйламайман. "Наполи"да мезбон фактори ҳам бўлади, шу сабаб бу учрашувда бизни 1:1 ҳисоби кутяпти деб ўйлайман", - деган Мартини.




