Италияга учиши керак бўлган Кавани нега МЮ қайдномасидан чиқарилди?

Eldor Akmurzayev
17 мар 2021, 21:30
Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Милан” – МЮ ўртасидаги жавоб ўйини 19 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади.

Мазкур баҳс учун эълон қилинган 21 кишилик қайдномадан ҳужумчи Эдинсон Кавани ҳам жой олганди. Бироқ, у Италия учмайдиган бўлди ва рўйхатдан чиқарилди.

“Донни ван де Бек, Поль Погба ва Давид Де Хеа қайтганидан хурсандмиз. Улар муҳим футболчилар.

Афсуски, Кавани бугунги машғулотларда яхши ишлай олмади, у биз билан учишга тайёр эмаслигини ҳис қилди.

Эрик Байини текширувдан ўтмоқда. У ўйнашга тайёрлигини айтиши мумкин эди, аммо бугун у машғулот ўтказмади”, дейди Оле-Гуннар Сульшер.

Европа Лигаси. МЮ “Милан”га қарши баҳс учун футболчилар қайдномасини эълон қилди 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: manutd.com