Италиядаги клуб қатарликлар қўлига ўтди

Mirjalol Normatov
25 июл 2020, 00:37
"Парма"да эгалар ўзгармоқда.

Италия клубининг янги эгаси қатарлик бизнесмен Ҳишам Солиҳ ал Мана бўлади. У Қатарнинг энг бой инсонларидан бири ҳисобланади.

Янги хўжайин клубнинг 51 фоиз акцияларини сотиб олади ва келаси 5 йил давомида 63 миллион еврони босқичма босқич тўлаб боради.

"Парма"даги барча инсонлар ўз лавозимида қолади ва ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди.

Маълумот ўрнида, Ҳишам Солиҳ ал Мана - Қатарда Ниссан, Инфинити ва Рено каби автомобилларнинг сотилиши билан шуғулланувчи "Saleh Al Hamad Al Mana Co" номли компания бош директори ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com