UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  130 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  3 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  6

Италиядаги "ажойиб еттилик" ҳақида Янгиликлар

Италиядаги "ажойиб еттилик" ҳақида

Теглар :  Италия U-20
Хабарингиз бор, Италия U-20 терма жамоаси Жаҳон Чемпионати ярим финалида Украина термаси билан тўқнаш келади.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири "GdS" трансфер ойнасидаги вазият қизғин тусга кираётган бир паллада, Паоло Николато жамоасининг асосий футболчилари ҳақидаги "ажойиб еттилик" номли материал чоп этди.

Андреа Пинамонти
Марказий ҳужумчи

"Фрозиноне" таркибида чемпионатда 5 та гол урди ва ҳали ЖЧ тугамай, ушбу мусобақада 4 бор рақиб дарвозасига йўл топа олди. Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Интер"га тегишли. А План "нерадзурри" – футболчини ижарага бериб юборади. Б План – қайтиб сотиб олиш ҳуқуқи билан сотиб юборади. Мундиалдан сўнг, U-21 Европа Чемпионатига кетади.

Давиде Фраттези
Марказий ярим ҳимоячи

Ўтган мавсум ижара асосида Б Серия вакили "Асколи" таркибида тўп тепди (32 ўйин), лекин мусобақадаги ўйинлар кўрсатмоқдаки, футболчи элитада тўп тепишга тайёр. Трансфер ҳуқуқи "Сассуоло"га тегишли, аммо "Рома" 2019 йил ёзда 12 млн еврога, ёки 2020 йил ёзида 18 млн эвазига сотиб олиши мумкинлиги ҳақида пунк бор. "Роме" жамоанинг бош мураббийи ва унинг ёрдамчилари билан боғлиқ масалани ҳал этгач, трансфер бозоридаги ишларга киришади. Бироқ, маълумотларга қараганда Фраттезини клуб вакиллари мунтазам кузатиб боришмоқда ва ким билади дейсиз, балки, футболчи тез орада Римга қайтарилар.

Жанлука Скамакка
Марказий ҳужумчи

Январь ойидан буён "Сассуоло"нинг ёшлар жамоаси таркибида бор йўғи 5 учрашувда майдонга тушди. Жаҳон Чемпионатига қадар унга унчалик эътибор берилмаётганди, лекин бугунги кунга келиб, футболчининг трансфер нархи сезиларли даражада ўсди. Аммо "Сассуоло" уни сотишни истайдими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.

Алессандро Плиццари
Дарвозабон

"Милан" дарвозабони ҳақида нима десак бўлади? Унинг жамоа натижаларидаги улушини фақатгина қайтарилган икки пенальти билан чегаралаб қўйсак хато бўлади. У ўз жарима майдончаси ичида ўта ишончли ҳаракат қилиб, барчасини ўз қўлида ушлаб турибди ва бу орқали жамоадошларига қўшимча ишонч бағишламоқда. Кутилмаган ҳолат... Сабаби, ўтган мавсум кипер учун асосан фақатгина машғулотлардан иборат бўлди. Фақатгина мавсум сўнггида ёшлар жамоаси дарвозасига қайтганди. Бир ой аввал "Милан" футболчи билан шартномани 2023 йилга қадар узайтирди. Энди воқеалар икки йўналишда ривожланиши мумкин: ёки "Милан"дагилар унга ишонишмоқда ва яқин келажакда асосий уни жамоада кўрамиз, ёки қимматроққа сотиб юборишмоқчи.

Энрико Дель Прато
Марказий ҳимоячи/ярим ҳимоячи

Терма жамоада марказий ҳимояда, клубда эса ярим ҳимояда ҳаракат қилади. Бетелла жамоаси Б Серия плей-офф босқичида иштирок этгани сабаб, жамоага кейинроқ қўшилди. Бу эса Энрикога қўл келди ва у асосий таркиб футболчисига айланди. А Серияда ҳали майдонга тушмаган, лекин мавсумни чемпионлик билан якунлаган "Аталанта" ёшлар жамоасининг муҳим ўйинчиси бўлган. "Аталанта"да футболчини ижарага бериб юбориш ҳақида бош қотиришмоқда. 

Лука Пеллегрини
Чап қанот ҳимоячиси

"Рома" футболчини ўтган мавсум давомида "Кальярия" ижарага юборганди. Пеллегрини асосий таркиб футболчисига айланди (12 ўйин) ва агар Коларов римликлар сафини тарк этса, Лука "Рома" асосий таркиби учун курашиб кўриши мумкин.

Лука Раньери
Чап/марказий ҳимоячи

Ўйин схемаси 4-3-1-2 дан уч ҳимоячи ҳаракат қилувчи схемага ўтилишидан энг кўп фойда кўрган футболчилардан бири). Ўтган мавсумни "Фоджа"да (29 ўйин) ўтказди. Трансфер ҳуқуқи "Фиорентина"га тегишли. Клубнинг янги раҳбари Рокко Коммиссо ёш футболчи ҳақида эшитмаган бўлса ажабмас, лекин ёнидагилардан кимдир шу бола асосий жамоада ўйнашга тайёр эканлигини айтиши керак.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика