UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  35 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  64 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  20 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Италияда U-21 Европа чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз борми? Янгиликлар

Италияда U-21 Европа чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз борми?

Шу кунларда Италиянинг 6та шаҳрида 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида Европа чемпионати бўлиб ўтяпти.

Ушбу мусобақада 12та жамоа қатнашмоқда. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган: 

"A" гуруҳи - Италия, Испания, Польша, Бельгия. 

"B" гуруҳи - Германия, Дания, Сербия, Австрия.

"C" гуруҳи - Англия, Франция, Руминия, Хорватия. 

Мусобақага 16 июнь куни старт берилди ва 30 июнга қадар давом этади. Мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳ пешқадами ҳамда битта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади. Финал 30 июнь куни Удине шаҳридаги "Дачиа Арена" стадионида бўлиб ўтади. 

Ҳозирча қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтди: 

Польша - Бельгия 3:2 

Италия - Испания 3:1

Испания - Бельгия 2:1 

Италия - Польша 0:1 


Сербия - Австрия 0:2

Германия - Дания 3:1 


Руминия - Хорватия 4:1 

Англия - Франция 1:2 


Яхши биласиз, бу ёшдаги Европа чемпионати кўплаб иқтидор эгаларини кашф этиб беради. Шунга қарамай, ҳозир ҳам U-21 қитъа биринчилигида бир нечта номи чиққан футболчилар ҳаракат қилмоқда. 

Масалан, мезбон жамоа Италия таркибида шундай ўйинчилардан Жанлука Манчини ("Аталанта"), Алессандро Бастони ("Парма"), Лоренцо Пеллегрини ("Рома"), Федерико Кьеза ("Фиорентина"), Мойзе Кин ("Ювентус"), Николо Заниола ("Рома") кабилар бор. Федерико Кьеза аллақачон ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга улгурди. 

Испания ёшлар термаси таркибида Фабиан Руиз ("Наполи"), Дани Себальос ("Реал"), Микел Ойарзабал ("Реал Сосьедад"), Пабло Форналс ("Вест Хэм") каби футболчилар ҳаракат қилмоқда. 

Шунингдек, Сербия термаси сафида Никола Миленкович ("Фиорентина"), Саша Лукич ("Торино") ҳамда яқинда "Реал" билан шартнома имзолаган Лука Йович тўп тепяпти. Англия таркибидаги Доминик Соланкени ҳам мухлислар яхши билишса керак, у "Борнмут" ҳужумчиси ҳисобланади. Бундан ташқари 2013 йил Ўзбекистон ўсмирлар термасига қарши ўйнаган Ален Халилович Хорватия ёшлар термаси сардори сифатида ҳаракат қиляпти. 

U-21 Европа чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Германия ҳисобланади. Бу йилги қитъа биринчилигида кучли тўртликдан жой олган жамоалар келаси йил Токидо ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга чиқади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика