

Гасперини овоз бериш якунларига кўра, биринчи ўринни қўлга киритди. Йил мураббийига "Олтин стуль" соврини совға қилинди. Ушбу соврин мутахассис фаолиятидаги биринчисидир.
Якунланган мавсумда "Аталанта" унинг қўл остида А Серияда 3-ўринни эгаллади ва Италия Кубоги финалига қадар етиб борди. Шунингдек, "Аталанта" ЕЧЛда гуруҳ босқичига ўтиб олди. Айни дамда унинг жамоаси А Серияда 4-ўринда кетмоқда.
Гасперини ушбу соврин учун курашда "Ювентус"нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри ҳамда "Болонья" устози Синиша Михайловични ортда қолдирди.


