
Ўйин Милан, Флоренция ёки Генуя шаҳарларидан бирида ўтказилиши кутилмоқда. Мамлакат футбол Федерациялари ўртасида ҳали расмий келишув белгиланмаган. Бунга сабаб немисларнинг ҳали жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш гуруҳида биринчи ўринни кафолатламаганидир. Саккиз учрашувдан сўнг Йоахим Лев шогирдлари иккинчи ўринда келаётган Швецияни беш очкога ортда қолдирмоқда.