Италия терма жамоасининг янги бош мураббийи лавозимига номзодлар маълум

Alisher
14 авг 2023, 08:12
Италия футбол федерацияси Роберто Манчини билан шартномани бекор қилганидан сўнг янги бош мураббий излашда давом этмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Италия терма жамоасини бошқариш учун Антонио Конте ва Лучано Спаллетти асосий даъвогарлар саналади. 

Конте 2014-2016 йилларда Италия терма жамоасини бошқарган ва “Тоттенхем”дан кетганидан сўнг жамоасиз юрибди. Спалетти эса ўтган мавсум “Наполи”ни чемпион қилганидан сўнг истеъфо берганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport