

Италия терма жамоаси 1948 йил Олимпия мусобақаси доирасида АҚШ устидан 9:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан бери мамлакат бош жамоаси бунчалик йирик ҳисобни қайд этмаганди.
Бундан ташқари итальянлар ўртоқлик ўйини доирасида 1920 йилда Францияни 9:0 ҳисобида ютган бўлса, 1928 йилги Олимпиадада Мисрни 11:3 ҳисобида тор-мор қилган.



