⚡️ Италия Суперкубоги. Бугун Ар Риёдда “Милан дербиси” бўлиб ўтади
18 янв 2023 09:40
Янгиликлар
⚡️ Италия Суперкубоги. Бугун Ар Риёдда “Милан дербиси” бўлиб ўтади
Бугун, 18 январ куни ҳисоб бўйича 35-маротаба Италия Суперкубоги бўлиб ўтади.
Унда А Сериянинг ўтган мавсуми ғолиби “Милан” ҳамда кубок соҳиби “Интер” ўзаро тўқнаш келади. Титул учун баҳс Ар Риёдда Қирол Фаҳд номидаги халқаро стадионда бўлиб ўтади ва ўйин 23:59 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” амалдаги ғолиб ҳисобланади ва улар ҳисобида умумий 6 та (1989, 2005, 2006, 2008, 2010, 2021) суперкубок соврини бор. “Россонерилар” эса мазкур титулни 7 марта (1988, 1992, 1993, 1994, 2004, 2011, 2016) қўлга киритишган. Бу борада рекорд эса “Ювентус”га тегишли – 9 та.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар