Италия қуйи лигасида муштлашув содир бўлди

Aslanov Jasurbek
1 апр 2015, 11:36
"Виториа" ва "Патерно" ўртасидаги Сицилия дербисида футболчилар майдонга олиб чиқувчи туннелда муштлашиб кетди.

Италиянинг бешинчи даражали лигасининг туннелида номаълум сабабларга кўра футболчилар бир-бирига ташланиб кетишди ва натижада муштлашув содир бўлди.
Муштлашувда "Патерно" футболчиси Энцо Торнаторе жароҳатланди ва шифохонага олиб кетилди.

Бу ҳодиса туфайли тўрт нафар футболчи четлатилди, аммо майдонда етарли футболчи йўқлиги учун ўйин давом эттирилмади.

Муштлашувда иштирок этган "Виториа" футболчилари 3тадан 8тагача ўйинга дисквалификация қилинди, "Патерно" "муштумзўрлари" эса 3тадан 4тагача.




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk