Италия кубоги. “Ювентус” “Наполи”дан устун келди

Aslanov Jasurbek
1 мар 2017, 02:50
Италия кубоги ярим финали дастлабки учрашувида “Ювентус” ўз майдонида иродали ғалабага эришди.

Туринда “Наполи”ни қабул қилган Пеллгрини жамоаси учрашувда гарчи биринчи бўлиб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборишига қарамай, якунда 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

36-дақиқада Кальехон неполликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Дибаланинг “дубл”и ва Игуаин томонидан киритилган голлар Турин суперклубининг финал сари имкониятларини оширди.

Жавоб учрашуви 5 апрел куни ўтказилади.


Кубок Италия кубоги, ½ финал.

Дастлабки учрашув.

“Ювентус” – “Наполи” 3:1

Голлар: 0:1 – 36 Кальехон, 1:1 – 47, пенальти Дибала, 2:1 – 64 Игуаин, 3:1 – 69, пенальти Дибала.

“Ювентус”: Нето, Бонуччи, Кьеллини, Лихтштайнер (Куадрадо, 46), Бардзальи, Пьянич, Асамоа (Алекс Сандро, 73), Хедира, Манжукич, Дибала (Пьяца, 84), Игуаин.

“Наполи”: Рейна, Альбиоль, Стринич, Маджо, Кулибали, Гамшик (Зелиньски, 57), Диавара, Кальехон, Рог (Паволетти, 83), Инсинье, Милик (Мертенс, 61).

Огоҳдантириш: Диавара (21), Асамоа (26), Милик (38), Лихтштайнер (40), Рог (58), Мажо (68), Рейна (68).


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia