Италия кубоги. “Рома” 7 та, “Ювентус” эса 3 та гол ўтказиб, ярим финалга чиқа олмади
31 янв 2019 07:05
Янгиликлар
Италия кубоги. “Рома” 7 та, “Ювентус” эса 3 та гол ўтказиб, ярим финалга чиқа олмади
Жумладан, “Ювентус” “Аталанта” билан беллашиб, йирик ҳисобда ютқазди. Аввалига Кастань 37 дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Дуван Сапата ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ўйин якунига ва “Ювентус”нинг мусобақадаги иштирокига сўнгги нуқтани Сапатанинг ўзи 86 дақиқада ўзининг иккинчи билан қўйди.
“Аталанта”—“Ювентус” 3:0
Голлар: 1:0 – 37 Кастань, 2:0 – 39 Сапата, 3:0 – 86 Сапата.
Аталанта – Бериша, Гимшити, Паломино (Масьелло, 89), Кастань, Толои, Иличич (Пашалич, 27), Фройлер, Гомес, де Рон (Госенс, 90), Хатебур, Сапата.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини (Жоау Канселу, 27), Хедира (Пьянич, 71), Бентанкур, Матюиди, Бернардески, Дибала (Дуглас Коста, 61), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Гимшити (43), Фройлер (45), Хатебур (54), Пьянич (79), Матюиди (88).
Яна бир чорак финал ўйинида “Рома” жамоаси “Фиорентина”дан қақшатгич мағлубиятни қабул қилиб олди. “Рома” 7 та гол атиги 1 марта жавоб қайтариб, мусобақадан чиқиб кетди. Флоренцияликлар сафида Кьеза хет-трикка, Жованни Симеоне эса дублга эришди.
“Фиорентина”—“Рома” 7:1
Голлар: 1:0 – 7 Кьеза, 2:0 – 18 Кьеза, 2:1 – 28 Коларов, 3:1 – 33 Муриэль, 4:1 – 66 Бенасси, 5:1 – 74 Кьеза, 6:1 – 79 Симеоне, 7:1 – 89 Симеоне.
Фиорентина – Лафон, Пеццелья, Бираги, Миленкович, Витор Уго (Лорини, 22), Фернандеш, Верету, Кьеза (Жерсон, 77), Бенасси, Миральяс, Муриэль (Симеоне, 73).
Рома – Ольсен, Флоренци, Манолас, Коларов, Фасио, Нзонзи (Пеллегрини, 46), Кристанте, Заньоло, Пасторе (Жеко, 46), Эль-Шаарави (де Росси, 77), Шик.
Огоҳлантиришлар: Заньоло (11), Эль-Шаарави (31), Муриэль (69), Пеллегрини (71).
Четлатиш: Жеко (72).
Фикрлар