UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  1 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  2 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  1 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  2 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  2 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  1 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  7 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  17 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1

ИТАЛИЯ - КОСТА-РИКА 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

ИТАЛИЯ - КОСТА-РИКА 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Италия ва Коста-Рика учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Италия – Коста-Рика 0:1
20 июнь. 21:00
Ресифе. “Арена Пернамбукано” стадиони.
Бош ҳакам:
Энрике Оссес (Чили)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Карлос Астроза (Чили), Серхио Роман (Чили).
Захира ҳаками:
Неант Алиум (Камерун)

ГОЛ:
Руис 44

Италия:
Буффон, Кьеллини, Дармиан, Мотта (Кассано, 46), Кандрева (Инсинье, 56), Абате, Маркизио (Алессио Черчи, 69), Балотелли, Барцальи, Де Росси, Пирло,

Коста-Рика:
Кейлор Навас, Гонсалес, Уманья, Борхес, Дуарте, Боланьос, Кэмпбелл (Уренья, 73), Руис (Бренес, 80), Диас, Гамбоа, Техеда (Куберо, 67).

Огоҳлантиришлар:
Балотелли 69 - Куберо 71



                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Франция - Швейцария учрашувини ўтказиб юборманг афсусланиб юрасиз

Сизлар билан ўйинни Нарзулла кузатиб борди. Бугун ҳазиллар камроқ бўлгани учун узр сўраймиз) Ўзингизни асранг! Бугун мағлуб бўлдингизми, эртага албатта ғалаба қозонасиз!

Хуллас гуруҳдаги вазият қуйидагича: Коста Рика кейинги босқичда, Англия гуруҳдан чиқ олмайди. Уругвай ва Италия учрашувида иккинчи йўлланма эгаси аниқланади.

90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! Коста Рикадан яна бир сенсацион ғалаба! Ушбу жамоа кейинги босқичга йўлланма олди! МАЛАДЕС! ҚОЙИЛ!

90+2. БРЕНЕС!!! Супер зарба! Бироқ бирозгина ноаниқ!

90.
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Коста Рикалик йигитларга баракалла! Қандай ҳужумлар, қандай комбинациялар! Италия ҳимоячиларини шошириб қўйишмоқда!

89. Италия ҳаракат қилмоқда, Черчи бурчак тўпини тепиб берди. Кассанонинг зарбаси ноаниқ бўлди!

87.
Стадиондаги мухлисларни кўрсатишмоқда, бир биридан чиройли қизлар хурсанд, рақсга тушишмоқда

85. Баҳс тугаб бормоқда, Италия гол уриш нияти борми ўзи?

83.
"Кубань" аъзоси Уренья сал қолса Италияни мот қилиб қўйиши мумкин эди! Кьеллини жамоани қутқарди!

82. Италиялик мухлислар стадионда жииииииииим ўтиришибди...

80. Ўзгариш. Коста Рика.
Руиз ўрнига Бренес тушди

75. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолмоқда. Ғирт аутсайдер деб айтилган Коста Рика "ўлим гуруҳидан" биринчи бўлиб кейинги босқичга чиқадими?

74. Ўзгариш. Коста Рика.
Кэмпбелл ўрнига Маркос Уренья тушди

73.
Кэмпбелл ҳужумга ўтиб Кьеллинининг жиғига тегди, бироқ Де Росси тўпни "буёққа бер" деб олиб қўйди

72. Огоҳлантириш. Коста Рика.
Куберо

69. Ўзгариш. Италия.
Маркизио ўрнига Алессио Черчи тушди

68. Огоҳлантириш. Италия.
Марио Балотелли

68.
Италиянинг ҳужумлари ёки ўйиндан ташқари ҳолат ёки қоида бузилиши билан тугамоқда

66. Ўзгариш. Коста Рика.
Йелцин Техеда ўрнига Хосе Куберо тушди

63. Яна битта келди. Қаттасаней Марио, кемисанми Марио, манимча бу Марио гол урмаса керак

61. Учрашув фотоларини кўрдингларми? Мана марҳамат

62.
Кассано жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ҳимоячига тегиб тезлигини пасайтирган тўпни эгаллаб олиш учун оддий одам ҳам етарли бўларди

60.
Абате майдон марказида Боланьосни нагли йиқитди, стадионга йиғилган костарикалик мухлислар байрамни бошлаворишди. Ҳали ўйин тугамади лекин

58.
Костарикалилар қарши ҳужумда хавфли ўйнашмоқда. Ҳозир Буффон жарима майдонини тарк этиб тўпни тепиб юборди

57.
Боланьос ҳозир Де Россини ёш бола қилиб алдаб ўтиб кетди

56. Ўзгариш. Италия.
Кандрева ўрнига Инсинье тушди

55.
Италия тўпни ўзида сақлаб туриб ҳужумга ўтмоқда, Балотелли ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади.

53.
Кассанодан тўпни Йелцин олиб қўйди! Маркизионинг паси ноаниқ бўлди 

52. ПИРЛООООООООООО! АЖОЙИБ зарба! Кейлор Навас ўз маҳоратини намойиш этди!

51. ЗАРБАААА! Мундиалдан олдин шахсан мен танимаган Дармианнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

50.
Кандрева ўнг қанотдан тўпни Кассанога оширди, унинг тўп узатиши ноаниқ бўлди

47. Маълумот учун! Коста Рика ЖЧ-2014да иштирок этаётган энг арзон жамоа. Ҳатто Эрон ва Жазоирдан ҳам арзон! Ҳозирча мана шу жамоа кейинги босқичга чиқишга яқин турибди

46.
Пирло бурчак тўпини амалга оширди, Балотелли рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам бу сафар ҳам пенальти белгиламади

46.
Бош ҳакам Руиз билан "серьёзний" гаплашиб олди. Руиз "хўп ока" дедиёв

46. Иккинчи тайм бошланиб кетди.
Бу бўлим анча қизиқарли бўлишини тахмин қилиш қийин эмас

46. Ўзгариш. Италия.
Тиаго Мотта ўрнига Антонио Кассано тушди

Антонио Кассано майдон четида турибди. Майдонга ҳужумчи тушмоқда. У кимни алмаштираркин. Ҳозир биламизда

Биринчи бўлимда аниқ зарбалар: Италияда битта, Коста Рикада 4та

Танаффус вақтида ўқувчиларимиздан латифа:
Нима деяпти?
Қироличани ўпаман дейди!
Нима деяпти?...

45+2. Дастлабки бўлим тугади. 15 дақиқадан кейин ҳаммани шу ерда кутамиз. Барча қайтиб келсин)

45+1. Бўлим сўнггида Пирло жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар қайтаришди.

45.
Пирлонинг нафис паслари, Балотеллининг зарбалари, Италиянинг ҳужумлари, ҳеч қандай натижа бермаяпти

44. Диазнинг пасидан сўнг Руиз боши билан Буффонни доғда қолдирди! Тўп тўсинга тегиб дарвоза ичига бориб тушди - 0:1!



44. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! КОСТА РИКА!!!! МАЛАДЕС!

43. ОППППППППППААААА! Кэмпбелл рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деб қатъий айтди. Костарикаликларнинг ҳакамга айтган чиройли гаплари ҳам унинг қароридан қайтишига олиб келмади

42. Маладес Коста-Рика. Буффонни шошириб қўйишди. Бурчак тўпини қайтарди. Қайта ҳужумда Техеда боши билан ноаниқ зарба берди!


38.
Коста-Рика терма жамоаси аъзолари даровзада Буффон турганини билишармикин? Руиз ҳозир 20 метрлардан зарба берди, нима бўлганини ўзингиз биласиз...

37.
Балотелли ҳаракат қилмоқда, югурмоқда, орқага қайтмоқда, зарба бермоқда, чиққониям думини кесди...

33.
Буффон, ўз дарвозаси олдида "чой ичиб ўтирган" посбон Йельцин Техеданинг зарбасидан сўнг тўпни қайтариб қўйди.

32. ЗАРБАААААААААА! Яна Балотеллиииииии! Жарима майдони чизиғидан дарвозага йўлланган кучли зарбадан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди!

30. Ваааааааааааааай! Балотеллииииииии! Тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди, аммо ноаниқ! Балотелли ёшлигида геометриядан ёмон ўқиган шекилли

29.
Балотеллини йиқитишди, бекор қилишди лекин. Балотелли футболчини эслаб қолди, ўйиндан кейин гаплашаркан

27.
Ажойиб! Стадионда жонли тўлқин бошланди! Сиз билган одамга салом!

26. Зарба! Балотелли тўпни орқага ташлаб берди, Тиаго Моттанинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

25.
"Скуадра Адзурра" ҳужум қила олмаяпти, ҳаракат бор лекин ҳозирча деярли ҳеч нарса ўхшамаяпти

23.
Узун пас билан Балотелли олдинга ўтди, рақиб вакили Умана ундан тўпни олиб қўйгани учун Мариодан зарба қабул қилиб олди

22. Ўйиннинг шу вақтига қадар биттагина аниқ зарба берилди. Коста Рика вакили уни Буффон дарвзасига йўллади!

21.
Супер Марио рақибнинг уч нафар футболчисини алдаб ўтишга уринди, бироқ учта ҳимоячи учтада!

19. АҲҲҲҲҲҲҲҲҲ!
Кьеллини тўпни қайтариш чоғида боши билан тўпни қайтарди. Бироз ерда ётган Жоржо туриб ўйинни давом эттирмоқда

19. Ушбу икки жамоа ўзаро бир марта тўқнаш келишган. 1994 йилдаги баҳсда Италия ғалаба қозонган - 1:0

17.
Коста Рика умуман рақибдан қўрқаётгани йўқ, нима энди қўрқиши керак?

16. БУФФОНННН! Бурчакдан йўлланган зарбадан сўнг Жижи тўпни қайтарди.

15. Эҳҳҳе! Маркизио опкебқўйди! Тўпни Буффонга ошираман деб ноаниқ тепиб юборди, бурчак тўпи

13.
Италия Испания ёки "Барса" услубида ҳаракат қилишга уринди, тўпни бир бирларига ошираверишди, охири Абате ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, Абонент вақтинча жавоб бермаяпти...

12.
Ўйиннинг асосий қисми майдон марказида кечмоқда. Жамоалар ҳужумга ўтишга у қадар шошилишмаяпти. Англия мухлислари кўряпсиларми? Кўрвурила

11.
Брайн Руиз олдинга ўтди, Кьеллинидан тўпни илтимос қилиб сўраб олиб қўйишга уринди, аммо Жоржо алдовларга учмайдиган футболчи

10.
Кандрева ва Абате бир бирини тушунмади. Ҳужум узилиб қолди

9.
Энди Италияда вазият бўлди. Пирло жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Балотелли дарвозага йўллади, аммо ундан олдин Марио рақибни туртиб юборди.

8. Хавфли вазият!!! Сал қолишга сал қолди! Борхеснинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди, Буффон хатога йўл қўйганди. Буффон!

7.
Коста Риканинг ҳужуми! Руиз имкониятдан фойдалана олмади. Бурчак тўпи

6.
Дуарте ўзимизнинг Турсунбойни ишини қилди, Маркизио чап қанотдан олдинга ўтганди, уни йиқитиб ҳужумни бузди. Тўғри фақат унинг шортигидан торгани йўқ.

5.
Италиянинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда. Лекин зарба кўрмадик.

3.
Пранделли ва Луис Пинто шогирдларини қўллаб туришибди

2.
Англия мухлислари ҳам ўйинни кўряпсиларми? Кўрвурилар.

1. Пирлоооо! Илк дақиқадан ўзининг оддий пасларидан бири билан Маркизиони олдинга ташлади, аммо Клаудио ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

1. Учрашув бошланди


- Ҳалиги нима эди? Кеттик, бошладик ва олға!

- Бугунги ўйиндан олдинги тахминлар қандай? Ким ғалаба қозонади? Супер Марио иккита гол уради дейдиганлар борми?

- Хуллас гуруҳдаги вазият чигал. Англиянинг тақдири Италияга боғлиқ. Бугун Коста Рика ютса кейинги босқичга йўл олади, Италия ютса бундай бўлмайди. Англия сўнгги тур олдидан имконият сақлаб қолиши учун Италия ғалаба қозониши шарт. Бошқа ҳар қандай натижа инглизларни расман гуруҳдан чиқа олмаслигини англатади.

- Коста Рика давлат мадҳияси янграмоқда, стадионга йиғилган мухлислар ҳам жўр бўлишмоқда. Ажойиб! муҳит

- Италиянинг мадҳияси янграмоқда, Буффон бор овози билан уни куйламоқда. Ҳа у қайтди...



- Италия ва Коста Рика ўртасидаги баҳс бошланмоқда. Сиз билан ўйинни Нарзулла кузатиб боради. Қизиқарли бўлишига кафолат бор...

- Ciao, Ciao, Ciao барчага италянча салом

- Учрашув соат 21:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика