Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди

Sherzod Nurmatov
27 авг 2026, 12:50
Италия федерацияси 2027 йил март ойида бўлиб ўтадиган ФИФА президенти сайловида Жанни Инфантинонинг номзодини қўллаб-қувватламайди.

Матбуот баёнотида федерация президенти Жованни Малаго УЕФА ва унинг президенти Александер Чеферин позициясига содиқлигини таъкидлаб, италияликлар ФИФАнинг жаҳон чемпионатини бошқариш ҳуқуқларини қисман сотиш ҳақидаги ғояларидан хавотирда эканини билдирди:

"Биз спорт принципи, бирдамлик, барқарор ривожланиш ҳамда мухлисларнинг марказий ўрнига асосланган футбол ғоясини илгари суриш учун УЕФА ва бошқа Европа федерациялари билан биргаликда ишлашда давом этамиз.

Биз мулоқот, очиқ муҳокама, барча томонларнинг фикрига эътибор қаратиш ва умумий масъулият моделига содиқ қоламиз. Айнан шу модель шу пайтгача футболнинг асосий тамойилларини ҳимоя қилган ҳолда ривожланиши ва инновацияларни жорий этишига имкон берди", – деди Малаго.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›