UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   3 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  2 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  16 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  3 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  4 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  14 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  14 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  4 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  11 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  6 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  2 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  11 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0

Италия футболи юксалиши Янгиликлар

Италия футболи юксалиши

Италия А Серияси сўнгги ўн йилликда Европа футболидаги нуфузини йўқотиб қўйганди.

Италияга юксалишига салбий таъсир қилган молиявий инқироз футболни ҳам четлаб ўтмади. Футбол оламида АПЛ ва Примера олдинга чиқиб олди. Лекин сўнгги воқеалар, натижалар шуни кўрсатяптики, Италия клублари яна чўққига қараб ҳаракатланмоқдалар.

Ҳа, сўнгги 10 йил Италия футболи учун оғир кечди. Фақатгина "Ювентус" Б Сериядан қайтгач, узоқни кўзлаб амалга оширилган трансфер сиёсати туфайли ўз даражасини ушлаб тура олди. Қолган жамоалар эса борган сари пасга қараб кетавердилар. Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Интер” Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган охирги жамоа эди.

Вазият аста-секин яхши томонга ўзгара бошлади. “Ювентус” бу борада биринчилардан бўлди. Вақт ўтгани сари бошқа жамоалар ҳам унга қўшилиб борди. Туринликлар ЕЧЛда икки маротаба ғалабага бир қадам етолмадилар. Лекин бу йил вазият умуман бошқача кўринишда тус олди. Сўнгги мавсумларда Испания Примерасининг ҳаттоки, етакчи клублари ҳам футболчиларига Альбион томонидан билдирилган яхшигина таклифларни рад эта олмадилар. АПЛнинг ҳаттоки, ўртамиёна жамоалари ва аутсайдерларининг ҳам даромади бошқа чемпионат грандлариники билан бир хил даражага чиқиб қолди. Бу вақт мобайнида эса Италияда мутахассислар фаолият юритаётган эди.

Аммо мана “Ювентус” ёзда “Реал”дан Криштиану Роналдуни харид қилди. Бу трансфер сумма борасида эмас, мавқе борасида анча муҳим эди. Сабаби узоқ вақтдан буён А Серия клублари орасида дунё миқёсидаги юлдуз футболчилар сотиб олинмаганди. Ҳа, у фаҳрий ўйинчи бўлишига қарамай, жисмоний ҳолатини сақлаб қола олган кучли ўйинчилардан биридир.

Бунга параллел равишда “Интер” таркибига Лука Модрични олиб келиш ниятида юришибди. Ҳа, у ҳам ёш эмас. Аммо у бу йил “Олтин тўп”ни қўлга киритганини эслатиш жоиздир. Ва ниҳоят сўнгги ва энг ёрқин мисол — бу Калиду Кулибали. “Наполи” ўзининг энг яхши ҳимоячиларидан бирини 103 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га сотишдан бош тортди. Бу нафақат “Ювентус”, балки А Сериянинг бошқа клублари ҳам кучли бўлишга интилаётганидан далолат беради. Ўзининг етакчи футболчиларини қўйиб юбормаслик — юксалиш учун қўйилган муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика