Италия чемпионати. “Интер” сафарда бир очкони қўлга киритди

Aslanov Jasurbek
19 мар 2017, 00:23
Италия А Сериясининг 29-турида Миланнинг “Интер” клуби сафарда “Торино” билан дурангга имзо чекди.

Учрашувда гарчи миланликлар ҳисобни очган бўлишсада, майдон эгалари ҳар иккала бўлимда тўп киритиб, ҳисобни ўз фойдаларига ўзгартира олишди. 62-дақиқада Кандрева мезбонлар дарвозабони Жо Хартни доғда қолдириб, жамоасини сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади.

Италия чемпионати, 29- тур

“Торино” – “Интер” 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 27 Кондогбиа, 1:1 – 33 Базелли, 2:1 – 59 Аккуа, 2:2 – 62 Кандрева.

“Торино”: Харт, Россеттини, Молинаро, Дзаппакоста, Моретти, Базелли (Лопес, 85), Лукич, Итурбе (Яго Фальке, 70), Аккуа, Ляйич (Бойе, 65), Белотти.

“Интер”:  Ханданович, Миранда, Ансальди, Д`Амброзио, Кондогбиа (Брозович, 76), Банега (Эдер, 60), Медель (Мурильо, 57), Кандрева, Гальярдини, Перишич, Икарди.

Огоҳлантириш: Лопес (90).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›