Италия А Серияси. “Интер” уч турлик танаффусдан кейин ғалаба қозонди

Италия А сериясининг 23-туридан ўрин олган иккита беллашув ўз ниҳоясига етди.

Миланнинг “Интер”и сафарда “Парма”га қарши тўп тепишига қарамай кичик ҳисобда ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона гол миланликлар ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа “Интер” уч ўйиндан буён давом этаётган ғалабасиз сериясига чек қўйди.

Турнинг яна бир қизиқарли беллашуви – “Фиорентина”- “Наполи” баҳсида эса томонлар голсиз дуранг билан чекланишди. 


Манба: championat.asia