UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  27 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

“Истиқлол” собиқ футболчиларига янги клуб сафида майдонга тушиш учун рухсат берилади Янгиликлар

“Истиқлол” собиқ футболчиларига янги клуб сафида майдонга тушиш учун рухсат берилади

Теглар :  Истиқлол
Бугун — 19 апрель санасида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита, ЎзПФЛ, ҳамда Футболчилар уюшмаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда “Истиқлол” клубининг собиқ футболчилари бўйича масала кўриб чиқилди.

“Истиқлол” клубининг кутилмаганда мусобақадан чиқиб кетиши оқибатида бир қатор футболчилар ўйин амалиётсиз қолиши мумкин эди. Мазкур ҳолат футболчилар ҳамда бошқа ташкилотларга боғлиқ бўлмаган жараён экани, футболчилар ойлик-маош масаласида шундоқ ҳам мураккаб вазиятда қолаётгани, қолаверса, мусобақаларда ҳал қилувчи палла ҳали бошланмаганини инобатга олиб, “Истиқлол” собиқ футболчиларининг янги шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия тақдим этиш таклифи кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш зарур. “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 5.3-бандига кўра, футболчи бир мавсум давомида кўпи билан уч клуб сафида рўйхатдан ўтиши мумкин экани ва шуларнинг фақат 2 тасида расмий ўйинларда иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, “Истиқлол” футболчилари Суперлига ёки Про лига клублари билан шартнома тузса ва энг камида учрашув қайдномасига киритилса, улар йил якунига қадар бошқа клуб сафига қўшила олмайди. Агар “Истиқлол” футболчилари Биринчи лига клуби сафига бориб қўшилса, у ҳолда футболчиларда 5-31 июль оралиғида бошқа клуб билан қўшимча шартнома имзолаш имконияти бўлади. Бунда Биринчи лига клуби мазкур давр давомида футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга рози бўлиши даркор. Боиси, айни вақтда ҳар қандай шартнома йил якунига қадар тузилиши шарт. Биринчи лига клубларининг ярим профессионал мақомда экани, Суперлига ва Про лига клубларининг эса профессионал мақомда эканидан келиб чиқиб, шундай қарор қабул қилинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика