Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди

Alisher Ostonov
24 май 2025, 23:17
Эрон кубоги ярим финал доирасидаги "Истиқлол" — "Санат Нафт" ўйини бўлиб ўтди.

"Истиқлол" ушбу ўйинда ишончли ҳисобда ғалабага эришиб, финалга йўл олди. Голларга Алиреза Кушки (44) ва Масуд Жума (57) муаллифлик қилди. Ҳар икки голга Рамин Ризоян ассистентлик қилди.

Жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов захирада қолдирилди.

"Истиқлол" финалда "Малаван" билан бош соврин учун баҳс олиб боради.



Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia