

“Истиқлол” билан шартнома қиш фасли олдидан тузилганди, ҳаммаси келишилгандек эди. Мен клуб раҳбариятини жуда ҳурмат қиламан", - деди Черевченко.
Эслатиб ўтамиз, Черевченко 2023 йил бошида “Истиқлол”ни қабул қилиб олганди. Ўшандан бери жамоа 26 та расмий ўйин ўтказиб, 13 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият қайд этди. Шу жумладан, “Истиқлол” ОЧЛнинг сўнгги турида “Ал Насср” билан дуранг ўйнади (1:1). Шунга қарамай, Тожикистон жамоаси ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.



