"Истиқлол" ғалаба қозонди, Жепаров гол урди ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
25 янв 2018
Бугун Эрон Про-лигасида 21-турдан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Теҳроннинг "Истиқлол" клуби ўз уйида "Парс Жануби Жем"ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучди. Баҳсдаги илк гол ўзбекистонлик Сервер Жепаров томонидан пенальтидан урилди.  "Истиқлол" 21та ўйиндан сўнг 32 очко билан мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.


"Истиқлол" - "Парс Жануби Жем" 4:0
Голлар:
Сервер Жепаров 6, Беҳнам Барзай 31, Али Горбани 48, 65




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia