Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади

Alisher Ostonov
18 авг 2025, 00:26
Туркия Суперлигаси 2-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор" ўйини бўлиб ўтди.

Баҳс дуранг билан якунланди. Иван Брнич (41) мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, меҳмонлар эса бунга 68-дақиқада Мигель Кардозонинг голи билан жавоб беришди.

Истанбулликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда ва 70-дақиқада захирага олинди. Трансфер тўлови билан муаммолар бўлаётган ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев қайдномага киритилмади.




Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia