

- "Бавария" ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Ўтказилган тўртта расмий баҳсда ҳам жамоамиз юқори даражадаги футболни кўрсатди. Ўйин ва натижадан кўнглим тўқ. Айниқса жамоа кўрсатаётган футбол мени қувонтирмоқда. Футболчилар ҳар дақиқани юқори консентрацияни сақлаган ҳолда ўтказмоқда. Бу айнан мен истаган ҳолат. Агарда жамоамиз шу даражани ушлаб қолса ва консентрацияни йўқотмасак, унда исталган рақиб "Бавария" қаршисида қийналиб қолади", - деди Нико Ковач.



