Исроил Турсунов: "Мақсадим - олий лигага қайтиш"
17 апр 2014 18:17
Янгиликлар
Исроил Турсунов: "Мақсадим - олий лигага қайтиш"
Бу йилги биринчи лига бахсларининг 4-тури ҳам ортда қолди, иккала минтақада ҳам ғолиблик учун кескин кураш кечишини тахмин қилиш қийин эмас.
Ўз навбатида бундай кураш тўпурарлар ўртасида ҳам кечиши табиий. Ҳозирча дастлабки тўрт ўйиндан сўнг тўпурарлар рўйхатини 6 та гол билан Пскентнинг "Истиқлол" жамоаси ҳужумчиси Исроил Турсунов бошқариб бормоқда. Мавсумни ўта сермаҳсул бошлаган ҳужумчини суҳбатга чорладик.
- Мавсум сиз учун омадли бошланишини кутганмидингиз?
- Очиғини айтганда, мавсум олди йиғинларида имкониятим борича кўпроқ тер тўкишга ва фойдали иш коэффициентини оширишга ҳаракат қилдим. Ана шу йиғинлар пайтида ўтказилган ўртоқлик учрашувларида ҳам деярли ҳар бир ўйинда гол уришга муваффақ бўлдим. Кўз тегмасин расмий беллашувларни ҳам кўтаринки кайфиятда бошлаб олдим. Бу йилги асосий мақсадим - биринчи лигада тўпурар бўлиш ва шу орқали жамоа ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш.
- Спорт формангизнинг яхшиланишига айнан қайси омил сабаб бўлмоқда деб ҳисоблайсиз?
- Ҳозир ҳар бир машғулотдан сўнг қолиб, ўз устимда ишлаяпман. Аввалги ҳолатимни тиклаб олиш учун ҳам яна ва яна машқ қилишда давом этаман.
- Ортиқча вазн муаммоси қийнамаяптими?
- Ўтган мавсумда ҳақиқатдан ҳам ортиқча вазним бор эди, лекин қишки йиғинлар давомидаги тинимсиз машқлар натижасида 5-6 кг вазн йўқотдим. Бу эса майдонда аввалгидан кўра енгилроқ ҳаракат қилишимга ёрдам бермоқда.
- Кейинги фаолиятингизни қандай тасаввур қилаяпсиз?
- Шу тарзда голлар уриб аввалги формамни тиклаб олсам, яна олий лигага қайтишни мақсад қилганман. Бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қиламан.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Фикрлар