Исроил - Испания учрашуви якунланганидан сўнг майдонга пичоғи бор мухлис тушди
10 окт 2017 18:14
Янгиликлар
Исроил - Испания учрашуви якунланганидан сўнг майдонга пичоғи бор мухлис тушди
Исроил ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви якунланганидан сўнг, майдонга мухлислар тушиб кетишди ва уларнинг бирида пичоқ бор эди.
Қуролланган ишқибоз Испания терма жамоаси "Реал" ярим ҳимоячиси Иско томон бораётган эди, аммо у етиб келган пайтда полиция томонидан қўлга олинди.
Испания терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, мундиал йўлланмасини ижобий ҳал қилди.
Фикрлар