Испаниялик мухлисларнинг фикрича, ЧЛ финалида "Реал" ва "Атлетико" ўйнайди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2016, 10:29
Испанияниг Marca газетаси ўз ўқувчилари ўртасида Чемпионлар лигаси финалчилари ким бўлиши борасида сўров ўтказди.

Турнир ярим финалида "Реал" "Манчестер Сити" билан, "Атлетико" эса "Бавария" билан тўқнаш келади.

Сўровнома натижаларига кўра, футбол ишқибозлари финалда икки испан клуби ўйнашини башорат қилишмоқда. "Реал"нинг "Манчестер Сити"ни мағлуб этишига мухлисларнинг 73% ишонмоқда. Яна бир сўровда 56% ишқибозлар "Атлетико"нинг "Бавария" устидан ғалаба қозонишини башорат қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca