Испанияга қарши баҳсда Уэльснинг асосий футболчиси майдонга тушмайди
Aslanov Jasurbek
10 окт 2018, 17:10
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз Испания терма жамоасига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида ҳужумчи Гарет Бэйл хизматларидан фойдалана олмайди.
Маълумотларга кўра, Бэйл "Алавес"га қарши ЛаЛиганинг 8-тур учрашувида жароҳат олган. Футболчи 80-дақиқада алмаштирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Уэльс ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳс 11 октябрь куни бўлиб ўтади.