UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  12 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  9 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Испанияда машғулотларда қатнашаётган ёш футболчилар Мадрид бўйлаб саёҳат қилишди Янгиликлар

Испанияда машғулотларда қатнашаётган ёш футболчилар Мадрид бўйлаб саёҳат қилишди

“Реал” клуби академиясида хорижлик мутахассислар қўл остида машғулот ва мастер классларда иштирок этаётган футболчиларимиз Мадрид шаҳри бўйлаб саёҳатга чиқишди.

"Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан мадридлик мутахассислар томонидан танлаб олинган 22 нафар бола Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича мастер классларда иштирок этиб, тажрибаларини ошириш мақсадида Испаниянинг Мадрид шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

“Реал” клуби академиясида хорижлик мутахассислар қўл остида машғулот ва мастер классларда иштирок этаётган футболчиларимиз Мадрид шаҳри бўйлаб саёҳатга чиқишди. Дастлабки ташриф “Реал” стадиони ҳамда музейига бўлди.
 
“Реал” клуби музейига ташриф буюрган болаларга махсус бириктирилган ходим, музей хоналари, музейдаги экспонатлар, клуб тарихи, клубга меҳнати сингган футболчилар, ходимлар билан таништирди. Музейдаги экспонатлар, музей ҳақидаги маълумотлар ўзбекистонлик ёш футболчиларда жуда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Болалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан музей ходимига мурожжат қилиб, ўзларига керакли маълумотларни олдилар.
 
Шундан сўнг “Реал” стадионига ташриф амалга оширилди. Стадионнинг кийим алмаштириш хоналари, машғулот майдони, асосий стадион, ҳамда бошқа бинолар билан танишишди. “Сантяго Бернабеу”нинг ресторанига киришганда, стадион мутасаддилари томонидан уларга сюрприз тайёрлаб қўйилган экан. Улар ушбу ресторанда “Реал” мутахассислари билан биргаликда байрамона тушлик қилдилар.
 
Стадион ҳамда музей билан танишиб бўлгач, болалар Мадрид шаҳридаги тарихий обидалар, диққатга сазовор жойлар билан танишишди. Саёҳат яхши ўтиши учун клуб томонидан барча қулайликлар яратиб берилди. Ушбу саёҳат болаларнинг бир умр ёдларида қолиб, уларнинг футболга бўлган қизиқишларини орттириши шубҳасиз.
 
Бугундан бошлаб, “Реал” академиясида ўтказилаётган машғулотлар давом эттирилади.  


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика