Испанияда Луис Энрикенинг бош мураббийликдан кетишини кутишмоқда

Оқил Абдубарноев
7 дек 2022, 20:15
Испания Қироллик футбол федерацияси Луис Энрикенинг Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишини кутмоқда.

Миллий терма жамоа ЖЧ-2022'нинг 1/8 финал босқичида Марокаш терма жамоасига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди (0:0, пенальтилар бўйича 0:3).

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018'да Испания терма жамоаси 1/8 финал босқичида Россия терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлганди (1:1, пен. 4:3).

Аввалроқ 52 ёшли мутахассис исталган натижа қайд этилган тақдирда ҳам терма жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ ҳозирча мутахассис ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›