Испанияда 4 май кунидан машғулотларга рухсат берилиши кутилмоқда

Mirjalol Normatov
29 апр 2020, 00:15
Испания спорт совети мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига ЛаЛига ўйинларини қайта бошлаш борасидаги режасини юборди.

"Marca" хабарига кўра, чемпионатни қайта бошлаш 4 босқичда амалга ошади.

Дастлабки босқич 4 май кунида бошланади. Ушбу кундан эътиборан футболчиларга клуб базасига қайтишга ва индивидуал машғулотлар ўташига рухсат берилади.

18 май кунидан эътиборан футболчилар гуруҳ бўлиб машғулотларни бошлашади. Дастлаб ҳар бир гуруҳда 6 нафардан футболчи бўлса, 25 май кунидан бу 8 нафаргача оширилади.

Учинч фаза 1 июль куни бошланади. Агарда эпидемиологик ҳолат яхши бўлса, футболчилар тўлиқ таркибда машғулотларни бошлайди.

5 июндан эътиборан ЛаЛига ўйинлари мухлисларсиз трибуналар остида бошланади. Агарда бунга ҳукумат рухсат бермаса, старт 12 июнь кунида амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca