Испания терма жамоасининг собиқ футболчилари мураббийлар мактабига ўқишга кирди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2018, 17:51
Испания терма жамоасининг собиқ футболчилари мураббийлик курсларига қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, Испания терма жамоаси машғулот базасида ўтказиладиган курслар якунланганидан сўнг, собиқ футболчилар УЕФА томонидан А ва B тоифадаги мураббийлик лицензияларига эга бўлишади. Мураббий бўлишни истаётганлар орасида Рауль Гонсалес, Хаби Алонсо, Хави, Маркос Сенна, Луис Гарсия, Альберт Риера, Хоан Капдевила ва Виктор Вальдес бор. Машғулотлар бошқарув, таъминот, медицина, психология ва жамоа тузишга бағишланади. Курслар 6 ҳафта давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›