

“Челси” ҳужумчиси Альваро Мората, “Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ва “Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Испанияга ЖЧ‑2018 cаралаш босқичи доирасидаги Албания ва Исроил терма жамоаларига қарши ўйинларда аниқ ёрдам бера олмайди.
“Қизил фурия” устози бу футболчилар ўрнига “Атлетик” ҳужумчиси Аритц Адурис, “Лас-Пальмас” ярим ҳимоячиси Хонатан Виеру ҳамда “Реал Сосьедад” ҳимоячиси Альваро Одриосолни таклиф қилди.
Маълумот учун, испанлар 6 октябрь куни уйда Албания, 9 октябрда сафарда Исроиль терма жамоасига қарши майдонга тушишади.




