UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  88 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

Испания. Мавсумнинг энг омадсиз трансферлари Янгиликлар

Испания. Мавсумнинг энг омадсиз трансферлари

Гильерме Очоа, Кейлор Навас каби кучли дарвозабонлар ушбу рўйҳатдан жой олганлар...

Кристиан Ансальди. "Атлетико М". Фелипе Луиснинг ўрнини босиш учун "Зенит"дан олинган ушбу футболчи савияси Примерога тўғри келмаслигини кўрсатиб қўйди


Гильерме Очоа. "Малага". ЖЧ-2014да ўзини ҳар томонлама кўрсата олган мексикалик посбонга бир қанча грандлар томонидан қизиқиш билдирилганди. Лекин, у "Малага"ни танлади ва айни пайтда заҳира ўриндиғида ўтирибди


Исаак Куэнка. "Депортиво". "Барселона" юлдузлари орасида ўзини кўрсата олмаган футболчидан "Депортиво"да кўп нарса кутишганди. Аммо, лекин, бироқ... У мавсумда бор-йўғи иккита гол кирита олди


Марк-Андре тер Штеген. "Барселона". Германиялик дарвозабон ҳам ўз жамоасида иккинчи рақамли посбон ҳисобланади. Минг афсуслар бўлсинки, мана шундай иқтидор эгаси Клаудио Бравонинг соясида қолиб кетмоқда


Яго Аспас. "Севилья". Андалусияликлар сафида ўзини кўрсата олмаётган футболчи аслида "Ливерпуль" футболчиси ҳисобланади


Кейлор Навас. "Реал". Икер Касильясдек дарвозабон турганида Наваснинг заҳирада ўтириши балки оддий ҳолдир. Лекин, барибир мана шундай дарвозабоннинг иккинчи рақам остида ҳаракат қилиши ачинарли


Альваро Негредо. "Валенсия". "Манчестер Сити"дан ижарага олинган футболчи жароҳати сабабли бор-йўғи 5 та гол кирита олди. Ҳужумчи учун жуда ёмон натижа, шундай эмасми?


Хоэл Кемпбелл. "Вильяреал". "Арсенал" футболчиси ҳисобланган футболчи ҳам ЖЧ-2014 вақтида жамоасининг чорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшганди. Лекин, клуб сафида у ўзини кўрсата олмаяпти


Дуглас Парейра. "Барселона". Мавсумда бор-йўғи бир маротаба майдонга тушган футболчи кейинги мавсумда кўп эҳтимол билан бошқа жамоага ижара асосида йўл оладиган кўринади


Алессио Черчи. "Атлетико". "Торино"дан катта умидлар билан ҳарид қилинган футболчи Испанияда ўзини кўрсата олмади ва яна Италияга қайтариб юборилди. Фақат у ҳозирча "Милан"да ижара асосида ўйнайди


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика