Испания Кубоги. “Реал”нинг “Унионистас”га қарши қайдномасидан Рамос, Модрич, Кроос жой олмади

Eldor Akmurzayev
21 янв 2020, 21:50
“Реал” Испания Кубоги 1/16 босқичи доирасида “Унионистас”га қарши сафарда бўлиб ўтадиган беллашувга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Қайдномадан Серхио Рамос, Лука Модрич, Родриго, Тони Кроос, Мариано ва Альваро Одриосола жой олмаган. 

Дарвозабонлар: Куртуа, Ареоля, Альтубе.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Милитао, Варан, Начо, Марсело, Менди.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Вальверде, Хамес Родригес, Иско.

Ҳужумчилар: Бензема, Бэйл, Лукас Васкес, Йович, Браим Диас, Винисиус Жуниор

Эслатиб ўтамиз, “Унионистас” Испания учинчи дивизиони жамоаси ҳисобланади. “Қироллик клуби”нинг мазкур рақибга қарши баҳси эса 22 январь, Тошкент вақти билан соат 00:00га белгиланган. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/realmadrid

Сўнгги янгиликлар

Барча ›