Испания кубоги доирасида кеча қолдирилган ўйин бугун бўлиб ўтади

Mirjalol Normatov
16 янв 2022
Шанба оқшомида Испания кубоги 1/8 финали доирасидаги "Бетис" - "Севилья" учрашуви якунланмай қолди.

Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда майдонга узун, қаттиқ жисм отилган ва бу меҳмон жамоа футболчиси Хоан Хорданга теккан. Оқибатга унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Орадан бир соатлар ўтиб, Испания футбол федерацияси учрашувни тўхтатиб туриш борасида маълумотни эълон қилди.

Бугун эрталаб эса ўйин 16 январь куни соат 20:00да давом эттирилиши борасида қарор чиқарилди.

Ўйин бўш трибуналар остида бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal