Испания кубоги. “Барселона” йирик ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди

12 янв 2018, 03:34
“Барселона” Испания кубогининг сўнгг чорак финалчисига айланди.

Нимчорак финалнинг жавоб учрашувида каталонияликлар ўз майдонлариа “Сельта”ни йирик ҳисобда таслим этишди.

Учрашувнинг 15-дақиқсидаёқ Месси “дубль”га эришган бўлса, бўлим охирига қадар Альба ва Суарез ҳам ўз ҳисобларига гол расмийлаштиришди.

87-дақиқада Иван Ракитич ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди -5:0. 

“Барсанинг чорак финалдаги рақиби қуръа натижаларига кўра аниқланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia