Испания Кубоги. "Барселона" камбэк амалга оширди ва "Гранада"ни экстра таймларда мағлуб этди
04 фев 2021 03:30
Янгиликлар
Испания Кубоги. "Барселона" камбэк амалга оширди ва "Гранада"ни экстра таймларда мағлуб этди
Гранада Кенеди - 33', Роберто Сольдадо - 47' |
Кубок Испании . Quarter Finals-тур 04/02/2021, 01:00 5
:
3
Finished AET
|
Барселона Антуан Гризманн - 88', Жорди Альба - 90', Антуан Гризманн - 100', Френки де Йонг - 108', Жорди Альба - 113' |
Стадион: Estadio Nuevo Los Carmenes, 0 томошабин
Бош ҳакам: Jose Sanchez
"Гранада" – "Барселона" 3:5
"Нуэво Лос Карменес"
Голлар: 1:0 – 33 Кенеди, 2:0 – 47 Сольдадо, 2:1 – 88 Гризманн, 2:2 – 90 Альба, 2:3 – 100 Гризманн, 3:3 – 103, пенальти Вико, 3:4 – 108 де Йонг, 3:5 – 113 Альба.
"Гранада" – Эскандель, Дуарте, Диас (Фулькье, 46), Нева, Херман Санчес, Монторо, Соро (Вико, 58), Пуэртас (Вальехо, 80), Этеки (Перес, 105), Кенеди (Мачис, 46), Сольдадо (Суарес, 66).
"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Альба, Умтити (Брэйтуэйт, 64), Серджи Роберто (Дест, 57), Бускетс (Пуч, 76), де Йонг, Педри (Лангле, 105), Тринкау (Дембеле, 63), Гризманн, Месси.
Огоҳлантиришлар: Месси (25), Этеки (29), Херман Санчес (77), Монторо (90), Альба (103), Вальехо (119).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
113. ГООООЛ! Гризманнинг узатмасидан сўнг Хорди Альба чап оёғининг ташқи қисми билан дарвозага жуда кучли зарба берди ва ўйиндаги иккинчи голини урди.
108. ГОООООЛ! "Барселона" "Гранада" дарвозасини ишғол қилди. Месси чапдан марказроққа ўтди ва ўнг оёғи билан зарба берди, Эскандель тўпни қайтарди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб Де Йонг етиб келди ва бўш дарвозага тўпни жойлаб қўйди.
106. Иккинчи экстра тайм бошланди.
ТАНАФФУС!
103. ГООООЛ! 3:3! Феде 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди.
102. ПЕНАЛЬТИ! "Гранада" пенальти тепиши мумкин. Ҳакам шундай қарор билан ўйинни тўхтатди, энди ВАР вазиятни кўриб чиқиши керак. Тасдиқланди, пенальти тепилади.
100. ГООООООЛ! ГРИЗМАНН! Мессининг узатмасидан сўнг тўп қарама-қарши қанотга кетди. Альба тўпни тўхтатиб ўтирмай уни яна жарима майдончасига узатди, Гризманн эса боши билан дарвозани ишғол қилиб, учрашувда биринчи марта "Барселона"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
96. Месси марказ орқали жарима майдончасига кирди ва бироз чапроққа сурилиб, дарвозага зарба берди. Аарон Эсканделдан сейв.
91. ЭКСТРА ТАЙМЛАР БОШЛАНДИ.
ТАНАФФУС!
90+4. ЛУИС СУАРЕССС! Колумбиялик Суарес "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга жуда яқин келди, аммо зарбадан сўнг тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди.
90+2. ГООООЛ! АЛЬБААААА! ҲИСОБ ТЕНГЛАШДИ! Лео тўпни яна чап қанотдан жарима майдончасига кирган футболчига узатди. Бу сафар ҳам Гризманн тўпга улгурди, бироқ бу сафар зарба эмас, пас берди. Хорди Альба эса тўпни боши билан дарвозага бурди.
90. ЗАРБАААА! Тўп энди устунга тегиб қайтди. "Гранада" дарвозаси сехрланганга ўхшайди.
88. ГОООЛ! Гризманн Лионель Мессининг узатмасидан сўнг ўзидан қочиб кетаётган тўпга бир амаллаб зарба берди, буни кутмаган посбон эса тўпни ўтказиб юборди. Тўп устунга тегди ва дарвозабонга тегиб, тўрдан жой олди.
87. ЗАРБАААА! Дембеленинг ўта кучли зарбасидан сўнг тўп яна тўсинга тегди.
85. "Гранада" мураббийлар штабидагилардан бири қизил карточка олди ва майдонни тарк этди.
84. Мессининг зарбасидан сўнг "Гранада" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.
82. ГРИЗМАННН! Антуаннинг қайчи услубидаги зарбасини Аарон Эскандель қайтаришга муваффақ бўлди.
76. Ўзгариш: "Барселона"ни қутқариш учун Рики Пуч майдонга тушди. Бускетс захирага олинди.
75. ЗАРБА... Тўп жонли девордаги футболчига тегиб, майдонни тарк этди.
74. Бош ҳакам Мессига нисбатан қоида бузилди деб, "Гранада" жарима майдончаси чизиғи устида стандарт белгилади.
68. Дембеле ўнг қанотда рақибни алдаб ўтишга роса уринди, аммо франциялик қўполлик ҳам ишлатди. Ҳакам тезда ўйинни тўхтатди.
63. Ўзгариш: Тринкау ва Юмтити майдонни тарк этишди, ўйинга Брэйтуэйт ва Дембелелар қўшилишди.
62. ТЎСИН! Тринкаунинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
61. ЗАРБААА! Мессининг аниқ зарбасини Эскандель қийинчилик билан қайтариб қолди.
56. Серхи Роберто жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Дест ўйинга қўшилди.
47. ГОООЛ! Сольдадо! 2:0! Гризманн тўпни ҳужумда олдирганидан сўнг "Гранада" футболчиси бир пас билан Робертони жуда қулай вазиятга чиқариб юборди. Сольдадо эса вазиятдан унумли фойдаланди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
ТАНААФУС
42. Серхи Роберто жамоадошларининг омадсиз ташкил этаётган ҳужумларидан зерикиб, ўзи ҳужумга ўтди ва тезда аниқ зарба берди. Эскандель иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.
40. Месси тўпни ўнг қанотда очилаётган Тринкауга узатди, португалиялик эса тўпни жарима майдончаси марказига буришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
36. Кенеди яна бир бор ўзини кўрсатишга қарор қилди. У тезкор қарши ҳужум амалга оширди ва бироз тўхтаб Араухони алдаб ўтишга уринди ва тезда зарба берди. Бироқ зарба дарвозага бормади ва майдонни тарк этди.
33. ГОООЛ! "Гранада" ҳисобни очди. Самуэль Юмтити қанотда тўпни рақиб футболчисига олдириб қўйди. Соро тезда тўпни марказроқдаги жамоадоши Кенедига узатди, у эса дарвозани ишғол қилди.
30. Шундан сўнг Месси ушбу маълумотни ошкор қилганларни судга беришини айтди. Ушбу воқеадан сўнг аргентиналик форварднинг "Барселона"дан кетиши янада ойдинлашди.
28. Ўйиндан бироз четлашиб, Месси атрофида содир бўлаётган воқеаларга тўхталиб ўтсак. Бир неча кун олдин Лионель Мессининг спорт тарихидаги энг йирик шартнома тузгани маълум бўлди. Лео тўрт мавсум учун "Барселона"дан 555 млн. евро олиши эълон қилинди.
25. САРИҚ КАРТОЧКА. Месси рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
25. Кутилмаганда "Гранада" футболчиси бош ҳакамга урилиб, йиқилди. Учрашув эса тўхтатилмади.
23. ЗАРБААА! Мессининг аниқ зарбаси Аарон Эскандель томонидан қайтарилди.
22. Месси рақиб жарима майдончаси чизиғининг деярли устида йиқитилди. Лео жарима зарбаси орқали ҳисобни очишга уриниб кўради.
20. ЗАРБААА... "Барселона" дарвозаси олдида ўта хавфли вазият юзага келди. Сольдада чап қанотда тўпни қабул қилди ва тезда жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди. Пуэртоснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
19. Альба ва Месси "Гранада" жарима майдончасининг чап томонида ҳужум ташкил қилишга уринишди, аммо уринишлар ноаниқ пас билан якун топди.
12. ЗАРБААА... Ўзига хос соч турмагига эга Гризманн "Гранада" дарвозасини нишонга олишга яқин келди, аммо тўп мезбон жамоа футболчисига тегиб майдонни тарк этди.
7. Месси ўз услубида марказдан чапроққа юриб, ўзининг кучли оёғи билан дарвозага зарба берди. Аарон эса тўпни қайтарди, қайтган тўпни Тринкау дарвозага жойлашга уринди, бироқ бу сафар ҳам посбон ўз маҳоратини кўрсатди.
4. Араухо рақиб жарима майдончасида тўп учун курашда йиқилди, аммо тўпга зарба беришга уринди. Шунга қарамай посбон тўпни эгаллаб олди, ҳакам эса пенальти йўқлигини кўрсатди.
2. "Барселона"нинг зарбали ҳужуми мезбон жамоа ҳимоячилари томонидан қайтарилди. Тўп йўлига "Гранада" футболчиси тўғаноқ бўлди.
1. Учрашув бошланди.
Гранада – Барселона
4 февраль, 01.00, «Нуэво Лос Карменес»
Гранада – Эскандель, Дуарте, Диас, Нева, Херман Санчес, Монторо, Соро, Пуэртас, Этеки, Кенеди, Сольдадо.
Барселона – тер Стеген, Араухо, Альба, Умтити, Серджи Роберто, Бускетс, де Йонг, Педри, Тринкау, Гризманн, Месси.
Фикрлар