Испания ҳукумати "Барселона" ўйини мухлисларсиз ўтишини истаяпти

Aslanov Jasurbek
4 мар 2020, 12:43
18 март куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари доирасида "Барселона" "Камп Ноу"да "Наполи"ни қабул қилади.

Неаполдаги баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган.

Испания ҳукумати "Камп Ноу"да бўладиган учрашув мухлисларсиз ўтишини хоҳламоқда. Бунга Италияда тарқалган коронавирус сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Европада вирусдан энг кўп зарарланганлар - италияликлардир. Шу кунгача Италиядаги 2036 кишида вирус аниқланган, 52 киши касаллик туфайли вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Onda Cero