

Маълумотларга кўра, Испания футбол федерацияси лиганинг ўйинни АҚШда ўтказиш сўровини рад этди. ЛаЛига вакиллари учрашув телеҳуқуқ қоидалари ва амалдаги қонунларга мос келишини исботлаб бера олмади.
12 сентябрь куни Мадридда Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ва Испания бош вазири Педро Санчес йиғилиб, ЛаЛига ўйинларини АҚШда ўтказишга қарши йиғилиш ўтказган эди.



