UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  2 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  0 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  6 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  24 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   28 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  5 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Испания чемпионати, 6-тур. "Барселона" "Гранада"ни тор-мор этди Янгиликлар

Испания чемпионати, 6-тур. "Барселона" "Гранада"ни тор-мор этди

Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Барселона" - "Гранада" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.

Испания чемпионати, 6-тур.

"Барселона" - "Гранада" 6:0

"Камп Ноу" стадиони.

Голлар: Неймар (26, 45, 66), Ракитич (43), Месси (62, 82).

"Барселона": Браво, Адриано, Алвеш, Матье, Мунир (Сандро, 71), Ракитич (Роберто, 58), Бускетс (Бартра, 64), Хави, Месси, Неймар, Маскерано.

"Гранада": Роберто, Бабен, Фулькье, Мурильо, Ньом, Ф.Рико (Пити, 46), Итурра, Юсте (Эдди, 46), Хави Маркес, Эль-Араби, Саксесс. 

Огоҳлантириш: Рико (34).             

                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             ЯНГИЛАШ


Барчага эътибор учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...

Ўйин якунланди! "Барселона" мухлисларини навбатдаги ғалаба билан табриклаймиз!

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88` "Барселона" футболчилари тўпни назорат қилишда давом этишмоқда.

86` Ўйин темпи анча пасайиб кетди.

84` Очиғи, бу вазиятда ҳимоячи нима қилишни мақсад қилганини ўзи ҳам тушунмади шекилли. Ўз жарима майдончаси олдида, умуман кераксиз жойда рақиб ҳужумчисини алдаш оқибати жамоаси зарарига ишлайди, ишлади.

83` "Гранада" ҳимоячисининг ҳозирги ҳаракати барча ҳимоячиларга бундай тарзда ўйнамаслик кераклигини кўрсатиб бермоқда. Оддий вазиятда қўпол хато ва тўп Мессида. Бу эса таблодаги ҳисобни ўзгаришига сабаб бўлди, 6:0!

82` ГООООООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ!

81` Хорди Альба ва Вермаленни кўрсатишди. Улар бугун мухлислар сафида ўйинни томоша қилишмоқда.

79` Хавфли вазият! Месси! Роберто! Чиройли ва кучли зарбага жавобан ажойиб "сейв"!

78` "Барселона" "Гранада"ни тўпсиз ўйнашга мажбур қилмоқда.

76` Луис Энрике ўз шогирдларини олқишлаб қўймоқда.

74` Бу ўйинда барча саволларга жавоб бериб бўлинди. Фақат Неймар покерни нишонлайдими? Ёки Месси яна гол урадими деган саволларга жавоб оламиз қолган дақиқаларда. Ҳа айтганча, Браво тўп ўтказиб юборадими-йўқми деган савол ҳам бор...

72` Месси тўп учун иккинчи қаватдаги курашда рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди.

71` "Барселона" сафида ўзгариш. Мунир ўринга Сандро майдонга тушди.

69` Ана энди Неймар ўз услубида гол киритмоқчи бўлди. Лекин унинг жарима майдончаси олдидан берган зарбасини Роберто қайтариб юборишга эришди. Покер ҳозирча расмийлаштирилмади.

68` Неймар учун бугунги ўйин анча омадли бўлмоқда. Ҳар уччала вазиятда ҳам Неймар "пиширилган" голларни дарвоза ортиқча қийинчиликсиз дарвозага киритмоқда.

67` Месси жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва тезда уни қулайроқ вазиятда турган Неймарга узатди. Неймар эса қулай имкониятдан фойдаланиб, ўзининг бугунги учрашувдаги хет-тригини расмийлаштирди, 5:0!

66` ГОООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР! ХЕТ-ТРИК!

64` Бускетс майдонни тарк этди. Марк Бартра қолган дақиқаларда унинг ўрнида ҳаракат қилади.

63` Майдон марказидан тўп жарима майдончаси ичига кириб келаётган Дани Алвешга узатиб берилди. Алвеш эса тўпни тўхтатмасдан Месси томон оширди ва Лионел боши билан учрашувдаги ўзининг дастлабки голини киритди, 4:0!

62` ГООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ!

60` Месси бу сафар Адрианони яхши вазият чиқарди. Лекин Адрианонинг ўнг оёғи билан тепган тўпи ноаниқ кетди.

59` "Барселона" сафида ўзгариш. Иван Ракитич майдонни олқишлар билан тарк этмоқда. Унинг ўрнига Серхио Роберто туширилди.

58` Хавфли вазият! Мессидан яна пас ва Мунир жуда қулай имкониятни кўкка совурмоқда.

56` Тўпни Месси эмас, Хави тепди. Чиройли ижро ва Робертодан ажойиб "сейв"!

55` Хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Месси учун имконият.

53` Ўйин тақдири биринчи бўлим сўнггида ҳал этилган. Шу боис, жамоалар ҳозирга катта "азарт" билан ўйнашаётгани йўқ. "Гранада" нимадандир умид қилган ҳолда олдинга боришга уриниб кўрмоқда. Лекин бу уринишларнинг ўзи камлик қилмоқда.

51` "Барселона" бугун ўзидан кутилган ўйинни кўрсатиб бермаяпти. Жамоа ПСЖ қарши ўйин олдидан кучини тежаб ўйнаётганлиги кўриниб турибди.

50` "Гранада" ҳам олдинга интилди. Лекин майдон эгаларининг ҳимояси бугун ишончли ўйнамоқда. 

49` "Барселона"нинг ҳужуми якунига етмасдан узилиб қолди.

48` "Гранада" жарима зарбаси тепди. Лекин бундан самарали тарзда фойдалана олишмади.

47` "Гранада" таркибида иккита ўзгариш юз берди. Рико ўрнига Пити, Юсте ўрнига Эдди туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45` Месси тўпни Мунирга ошириб берди. Мунир эса дарвозабонни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо бу амалга ошмади. Қайтган тўпни эса Неймар бўш қолган дарвозага йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Лекин бу вазиятда Мунир ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани ҳам такрорий лавҳада кўриниб қолди. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳисоб 3:0.

45` ГОООООООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР!

44` Месси ўнг қанотдан икки ҳимоячини алдаб ўтди ва жарима майдончаси томон тўпни оширди. Ракитич эса бу вазиятда ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилиб, боши билан дарвозани ишғол этди, 2:0!

43` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! РАКИТИЧ!

42` Хавфли вазият! Яна ўша Эль-Араби! Чап қанотдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба берди. Бироқ мўлжалда адашди.

41` Футболчилар бироз чарчаб қолишгандек. Бу эса ўйин тезлигини янада пасайтириб юбормоқда.

39` "Барселона" кўпроқ ердан ўйнашга интилмоқда.

38` "Гранада" футболчилари иккинчи қаватда яхшигина ўйнай олишларини ўз жарима майдончалари ичида исботлашмоқда. Лекин бу ишни рақиб жарима майдончасида кўрсатишса, ўшанда вазиятни ўнглаш учун ажойиб имкониятлар пайдо бўлиши аниқ.

37` Сўнгги дақиқаларда Браво бироз зерикиб қолгандек. "Гранада" ҳозирча ҳужумга ўтишга имкон топа олмаяпти.

35` Жамоаларга тезкорлик етишмаётгандек. Лекин майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш давом этмоқда. 

34` Учрашувдаги илк огоҳлантириш "Гранада" сардори Рикога насиб этди. Неймарни оёғига яхшига "ҳужум" қилгани учун. Жароҳат йўқ. Неймар ўйинн давом эттира олади.

33` Месси ҳам навбатдаги оффсайда қолиб кетди.

31` "Барселона" бугун бурчак тўпини амалга ошириб чарчамаяпти. Навбатдаги бурчак тўпи ва яна рақиб ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ўйнашмоқда.

29` "Гранада"нинг жавоб ҳужуми! Саксесснинг боши билан йўллаган зарбасини Браво ушлаб олди. 

28` "Барселона" ҳужумлар кетидан ҳужумлар уюштирмоқда. Лекин "Гранада" ҳимоясини шунчаки осонлик билан ёриб ўтиб бўлмаяпти.

27` Ниҳоят ўйинда ҳисоб очилди. Неймарнинг дарвозага тепган тўпи йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, рикошет орқали дарвозадан жой олди, 1:0. Лекин шуни тан олиш керакки, "Гранада" посбони бу вазиятни назорат қилиб турганди ва рикошет туфайли у тўпни қайтара олмай қолди. "Барселона" бу голга муносиб ўйин кўрсатди дейиш мумкин.

26` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР!

26` Адриано Ракитич томон тўпни узатди. Лекин Ракитич тўпга зарба бера олмади.

25` Ўйин даражаси ўртача. "Барселона" яхши комбинацион ҳужумлар ташкил этмоқда. "Гранада" эса анча тартибли равишда ҳимояланмоқда ва имкони бўлиши билан ҳужумга ўтмоқда.

24` Хави жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллаб кўрди. Роберто бу вазиятда ўзини йўқотиб қўймади.

22` "Гранада"нинг ҳужуми. Саксесс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топди лайнсмен.

20` Яна бурчак тўпи. Ракитичнинг ошириб берган тўпига жамоадошлари зарба бера олишмади. Роберто муштлари тўпни жарима майдончасидан узоқлаштириб юборди.

18` Меҳмонлар сафидан Эль-Араби ҳозирча фаолроқ. Унинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади.

17` Майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар ташкил этишмоқда. Лекин ҳозирча ҳаммаси самарасиз якунланмоқда.

16` Навбатдаги ҳужум. Месси жарима майдончаси ичига кириб борди ва жамоадошига тўпни оширди. Лекин Мунирнинг зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

15` Хавфли вазият! Дани Алвешдан чиройли тўп оширилиши ва Неймарнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетмоқда. Ҳисоб очилиши мумкин эди. Аммо Неймарга тўпги боши билан тўғри зарба бера олмади. Яхши вазият қўлдан бой берилмоқда.

13` ГОЛ! Мессининг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

11` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Матье ажойиб ўйнади ва тўпни ёлғиз турган Мунирга ташлаб берди. Аммо Мунир тўпни 1 метрдан бўш қолган дарвозага кирита олмаяпти! Омад келмаса қийин деб бекорга айтишмади!

10` "Барселона" иложи борича тўпни ўзида сақлаб туришга интилмоқда. Аммо тўп йўқотилиши билан рақиб уларни орқага қайтишларига мажбур қилмоқда.

8` Меҳмонлар ҳам бугун ўз омадларини ҳужумда излашлари мумкинлигини исботлашмоқда. Асосий эътиборни фақат ҳимояда эмас, имкон қадар олдинга боришга қарши эмасликлари кўриниб турибди.

7` Хавфли вазият! "Гранада" ҳисобни очишга яқин келганди. Майдон эгалари жарима майдончаси ичидан Эль-Араби кучли зарба йўллади. Аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

6` Тўп "Барселона" жамоаси тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

5` Навбатдаги бурчак тўпи. Лекин меҳмонлар ушбу стандарт вазиятидан юзага келган хавфни ҳам бартараф этишди.

4` "Гранада" тезкорлик билан қарши ҳужумда ўтди. Лекин сўнгги паллада "Барселона" ҳимоячиси ишончли ўйнади ва тўпни рақибидан олиб қўйишга эришди. Матье бу вазиятда жонбозлик кўрсатганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

3` "Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди. Аммо бу стандарт вазиятини рақиб ҳимоячилари бартараф этишни уддасидан чиқишди.

2` Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Клаудио Браво ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиққанича йўқ. Бугун ҳам бу "ёқимли" анъана сақланиб қолармикан? Кўрамиз.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Барча учрашувга тайёрми? Яқин дақиқалар ичида ўйинга старт берилади.

- Учрашувни Сиз азиз футбол мухлислари билан Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Барселона" ва "Гранада" жамоалари ўртасидаги учрашувдан репортажимизни бошлаймиз. Яна бир неча дақиқалардан сўнг ўйинга старт берилади. Ушбу беллашувни сайтимиз орқали матнли трансляцини ўқиб боришингиз мумкин бўлади.

- Учрашув соат 21:00да бошланади!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика