Исоқжонов "Металлург" таклифини қабул қилди
26 янв 2017 13:30
Янгиликлар
Исоқжонов "Металлург" таклифини қабул қилди
Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат ўйинида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан баҳс олиб боради.
Аввал хабар берганимиздек, учрашув Қибрайдаги ўйингоҳда соат 15.00да бўлиб ўтади. Кеча жамоа таркибига дарвозабон Асилбек Омоновни келиб қўшилганлиги ҳақида хабар бергандик. Жамоадаги дарвозабонлар сони кўпчиликни ташкил этганлиги сабабли мураббийлар Акмал Турсунбоевга жавоб беришга қарор қилишди.
Бундан ташқари ўтган мавсум иккинчи ярмида “Навбаҳор”га ўтган ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов ҳам кейинги фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни лозим топди. Исоқжонов Бекободнинг “Металлург” клубидан тушган таклифни қабул қилиб жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳини тарк этди.
“Навбаҳор” футбол клуби номидан ҳар икки футболчига кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар