UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  0 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  0 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  0 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  0 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  5 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  10 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  2 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  2 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  19 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1

Исломбек Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" 2018 йил олий лигада қатнашишни мақсад қилган" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" 2018 йил олий лигада қатнашишни мақсад қилган"

Ўзбекистон Биринчилигининг 6-турида Фарғонанинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси лига етакчиси "Оқ-тепа"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди.

Очиғи, деярли ҳеч ким мезбонлардан бундай ғалабани кутмаганди. Уч кунда аввал Фарғонанинг бошқа бир жамоаси "Цементчи" ютқазган пойтахтликларнинг водийга амалга оширган иккинчи сафари ҳам омадсиз чиқди. Натижада "Оқ-тепа" турнир жадвалида янада пастлаган бўлса, "Ёзёвон-Лочинлари" сезиларли даражада юқорилади. Биз учрашувдан кейин мезбонлар устози, ёш мутахассис Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Даставвал, "Оқ-тепа"га қарши учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Учрашувни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Шиддатли, курашларга бой тарзда ўтди. "Оқ-тепа" жамоаси сафида тажрибали ўйинчилар борлигини билардик. Буни футболчиларга ҳам тушунтиргандик. Ўйлашимча, бугун иштиёқ тажрибадан устун келди. Йигитлардаги ғалабага бўлган иштиёқ ғалабанинг асосий омили бўлди. Аммо рақиб ўйин борасида биздан яхшироқ эди.



- Рақибнинг кучидан келиб чиққан ҳолда шогирдларингизни бугунги учрашувга қандай қилиб тайёрлаган эдингиз?

- Ҳамма ўйинга бир хил тайёрланамиз. "Локомотив-БФК"га қарши учрашувдан кейин одатдагидек мазкур ўйинга ҳам тайёргарлик кўрдик. Ғалаба қозонишни ростакамига хоҳлагандик, мақсадимизга етдик. Насиб қилса, секин-секин натижаларимиз бундан-да, яхшиланади. Биласиз, клубимизнинг ҳозирги ҳолати идеал даражада эмас. Шундан келиб чиқиб, айтадиган бўлсак, ҳозирги натижаларимизни ёмон, деб бўлмайди. Яқин келажакда Ёзёвонда ҳам "Цементчи", "Оқ-тепа" сингари профессионал клуб фаолият кўрсатади. Шу йўлда ишлаяпмиз.

- Майдоннинг сифатида аъло даражада эмаслиги кўриниб турибди. Бугунги ғалабада бу ҳам роль ўйнади, деб ўйлайсизми?

- Тўғри, биз доим шу майдонда машғулот ўтказамиз, рақибларни қабул қиламиз. "Оқ-тепа" аксинча, сунъий қопламали майдонда ўйнайди, шуғулланади. Бу ўз таъсирини ўтказиши аниқ. Шу боис, бизнинг майдонда ўйнаган рақиблар қийналади. Аммо фактни шуки, бугун ҳар иккала жамоа ҳам шу майдонда тўп сурди. Юқорида айтганимдек, бугунги ғалабанинг замирида футболчиларимизнинг иштиёқи ётибди.

- Ҳисоб 3:1 кўриниш олганига оддий ҳол сифатида қарадингизми ёки ажабландингизми?

- Бизни ҳар доим Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси билан солиштиришади. (кулиб) Кеча клубимиз раҳбарлари "Цементчи" "Оқ-тепа"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, сизлар ҳам шу ҳисобда ютасизлар, дея шарт қўйишган эди. Албатта, рақибнинг кучидан келиб чиққан ҳолда биз ваъда бермасдан, ҳаракат қилишимизни айтгандик. Чунки қувасойликлар билан бизни солиштириб бўлмайди. Уларда яратилган шароит билан бизнинг шароитлар орасида ер билан осмонча фарқ бор. Сабаби, "Цементчи" олий лигага чиқишга ҳаракат қиляпти. Очиғи, раҳбарларимиз олдимизга шарт қўйганидан кейин ғалабага умид қилгандик, лекин 3:1 ни эмас, 1:0, 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришишни ўйлагандик. Умумий маънода, ғалабага ишонгандик.

- Бугун нечанчи голдан кейин ғалаба қозонишларингга ишонч ҳосил қилдингиз?

- Ҳакам ўйинни якунловчи хуштагини чалмагунича ғалабага ишонмадим. Боиси, йигитлар учта гол уришганидан кейин бироз хотиржамликка берилишяпти. Бу ҳолатга кўп тушяпмиз. Ўтган йили "Зомин"ни  3:0 ҳисобида ютиб турганимизда, хотиржамликка берилганимиз сабабли, 8 дақиқа ичида 3та гол ўтказиб юборганмиз. Қайсидир ўйинда сафарда 0:2 ҳисобида ютаётган вақтимизда 4 дақиқа ичида дарвозамиздан 2та гол олиб чиқдик. Шунинг учун ҳам 3:0 дан кейин вазият ўзгариб кетишидан қўрқиб тургандим. Мен учун ҳисоб йирик кўриниш олмаса яхши эди. Айтганимдек, биз ҳисоб йириклашгани сари ўйинимизни бўшаштириб юборамиз. Худога шукр, бугун бундай бўлгани йўқ. Аниқроғи, иккинчи учрашувки йигитлар гол уришганидан кейин бўшашмасдан сўнгги дақиқаларгача ҳаракат қилишяпти.

- Жамоангизнинг ушбу мавсумдаги иштироки ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.

- Олдимизга муайян бир вазифа қўйилмаган. Жамоанинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда юқори ўринлар учун кураш олиб борамиз. Кучли учликми ёки бешлик, бунинг жуда катта аҳамияти йўқ. Лекин йилдан-йилга ривожланиб, камчиликларни бартараф қилиб, 2018 йил олий лигада қатнашишни мақсад қилганмиз. Яъни, шу режа асосида иш олиб боряпмиз.



- Режа бўлгани яхши. Ҳар қандай жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши керак. Шу мақсад йўлида қандайдир ишлар амалга ошириляптими?

- Етарлича ўзгаришларни амалга оширдик, деб ўйлайман. Хусусан, бу йилдан жамоада ўйнаётган футболчилар вақтида маош ва мукофот пулларини олишмоқда. Овқатланиш рациони йўлга қўйилди. Футболда бу икки жиҳат муҳим роль ўйнашини барча билади. Қолаверса, жамоа аъзолари тўлиқ кийинтирилди. Жамоа ўтган йили биринчи лигада дебютини нишонлаганида футболчилар маош олишмаган. Янги мавсум учун эски таркиб сақлаб қолинди. Айтганимдек, ўйинчиларга шароитлар яратиб берилди. Клуб раҳбарларининг ривожланиш дастури бор. Насиб қилса, шу дастур бўйича босқичма-босқич ривожланиб борамиз, деган умиддаман.

- Келажакда раҳбарлар сизга ишонишда давом этса, жамоани маҳаллий йигитлар билан шакллантирасизми?

- Ҳозирги таркибимиздаги йигитлар асосан Фарғона вилоятидан. Қўл остимда бошқа вилоятдан футболчи йўқ. Агар четдан футболчи таклиф қилиш имконияти туғилса ва у менинг қарашларимга тўғри келса, албатта чақиришим мумкин. Бироқ ҳозир бундай бўлмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Боиси, яхши ўйинчи айни вақтда Ёзёвонга келиб ўйнамаса керак. Бунинг учун клуб аввало чемпионатда юқори ўринларни эгаллаб, ном қозониши лозим.

- Раҳбарият ривожланиш дастури бўйича ишлаётгани, ўзгаришларни амалга ошираётганини айтиб ўтдингиз. Сиз мураббий сифатида нималарни ўзгартирдингиз?

- Очиғи, клубга келган кунимдан бошлаб, кўпроқ ташкилий ишларга эътибор қаратдим. Футболда майда нарсалар бўлмайди, дейишади. Ўйинчиларнинг тўғри овқатланишидан тортиб, ётоқхона-ю, сафар ўйинларига бориб келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида транспортини ҳам назардан четда қолдирмаяпмиз. Клубимиз раҳбари Дилмурод ака Эргашев футболни яхши кўрадиган инсон. Шунчаки, бу кишига тўғри йўл кўрсатиш керак эди. Ёш бўлсам ҳам раҳбаримиз билан маслаҳатлашимиз, ривожланишнинг босқичма-босқич йўлидан бирга боряпмиз. Кўп нарсаларга ўзгартиришлар киритяпмиз. Оддий мисол, тез орада жамоамиз ўз автобусига эга бўлади. Қолаверса, келаси йилдан клубнинг ўз базаси ҳам бўлади. Қисқаси, ҳар йили жамоанинг ривожланиши учун 2-3та жиддий ўзгаришларни амалга оширяпмиз.

Фурқатбек НИШОНОВ

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика