UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Ислом Тўхтахўжаев: "Ҳамма ўз айбидан хулоса чиқарса яхши бўларди" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Ҳамма ўз айбидан хулоса чиқарса яхши бўларди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев миллий терма жамоамизни ЖЧ-2014 саралаши плей-оффидаги муваффақиятсиз учрашувидан сўнг қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи ўринда терма жамоамизнинг муваффақиятсиз юриши ва шу йўлда қилинган меҳнат сарҳисоби ҳақида умумий хулосалар қандай бўлди?
- Бизни пешонамизга бу сафарги Жаҳон чемпионатига чиқиш ёзилмаган экан. Барчамиз ҳаракат қилдик, лекин мақсадга ета олмадик. Меҳнатларни сарҳисоб қиладиган бўлсак якуний хулоса ўта салбий деб баҳолайман. Сабаби оддий биз вазифа бажарилмади. Биз Жанубий Кореядаёқ мундиалга йўлланма олишимиз мумкин эди, лекин омадсизликка учрадик. Мухлислар сўнгги сониягача ишонишди ва бизга доим ишонишини, қўллаб-қувватлашини истардим. Биз уларнинг нима истаётганини биламиз ва бу мақсад учун ҳали курашиб мақсадимизга етамиз.

- Бизнинг терма жамоани Жаҳон чемпионатига чиқиши учун нима халақит қилди ёки қандай камчиликлар бўлди?

- Камчилик ҳар доим бўлади. Нима етмади деган саволга эса жавоб бериш мушкул. Балки омад, балки бошқа нарса... Битта гапни айтиб ўтишим керак кейинги Жаҳон чемпионати учун тайёргарликни бошқача усулда ҳозирдан бошлашимиз керак.

- Тайёргарликни бошлаш кераклиги аниқ лекин энди олдимизда бир неча йиллар бор. Бу таркибни алмашинишига муҳтожликни келтириб чиқармайдими?

- Шундай бўлиши табиий ҳолатдир. Яна беш йилдан сўнг кўпгина ҳозиргина юқори савияли футболчиларимизда пасайиш бўлиши мумкин лекин таркибни бирдан ёшартириб бўлмайди. Жепаров, Гейнрих, Бақоевларнинг тажрибаси ёшларга ҳали жуда керак бўлади. Шунга қарамай аста секинлик билан таркиб алмашиниб борса керак. Ёшларни кейинги мундиал учун тайёрлашни фурсати етди.

- Балки муҳит таъсирида мундиалдан қуруқ қолгандирмиз? Мураббий борасида ҳар хил фикрлар келиб чиққани тўғрисида эшитган эдик.

- Бу ерда ҳеч қандай муҳитни таъсири йўқ. Ҳеч ким мураббий танламайди ва ким бўлса ҳам биз ўз вазифамизни бажарамиз. Бир неча йил олдинги таркиб ҳалигача сақлаб қолган, қандай қилиб муҳит ёмон бўлиши мумкин? Баъзи ўзгаришлар бўлади лекин улар билан ҳам бирга ўйнаганмиз ва ҳаммамизда муносабат бир хил бўлади. Баъзиларни айтиши бўйича Аҳмедов ёки Жепаров ўз ўйинини кўрсатмаган экан. Лекин "Анжи" ёки “Сеонгнам” жамоасидаги футболчиларга қарасак уларда бир қанча тажрибали футболчилар борлигини кўрамиз ва улар билан ўйнаш осонроқ кечади. Буни муҳитга боғлиқ жойи йўқ.

- Қосимовни истеъфо бергани ва уни ЎФФ қабул қилмагани ҳақида хабарингиз бор. Футболчи сифатида мураббий алмашиниши терма жамоамизга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Шахсий фикрим бўйича Қосимовнинг қолиши бу ижобий ҳолатдир. Негаки мана шу таркиб психологиясини ҳаммадан ҳам кўра Қосимов яхшироқ билади. Умуман олганда натижада мураббийни айблаш хатонинг ўзгинаси. Майдонда ҳаракат қилганларда айб кўпроқ бўлади. Шу жумладан менда ҳам ва буни тан оламан. Бир кишини айблаб бўлмайди 11 киши олдинда ҳам 11 киши орқада ҳам  ўйнасагина ғалаба қозонади. Ҳамма ўз айбини билса яхши бўларди ва хулоса чиқарса мақсадга етамиз.
 

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика