UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1

Ислом Тўхтахўжаев: "Ўйинни жамоалар эмас, ҳакамлар ҳал қилганидан кейин алам қилади. Тўп қўлимга тегмади" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Ўйинни жамоалар эмас, ҳакамлар ҳал қилганидан кейин алам қилади. Тўп қўлимга тегмади"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси кеча Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

 Муросасиз кечган баҳсда Ҳамиджон Актамов шогирдлари ортга 2:4 ҳисобида мағлубият билан қайтишди. 

Мазкур учрашувдаги ҳакамлик, улар йўл қўйган хатолар айни пайтда муҳокама марказида бўлиб турибди. Айниқса "Қизилқум" дарвозасига белгиланган иккита пенальти борасида баҳс-мунозара тўхтаётгани йўқ. Ҳусусан ўйиннинг 37-дақиқасида ҳакам томонидан "Пахтакор" дарвозаси томон белгиланган пенальтида тўп Ислом Тўхтахўжаевнинг қўлига тегди, деб топилди. Такрорий вазиятлар бу борада қарор хато эканлигини кўрсатяпти. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида тажрибали ҳимоячига юзландик. 

- Ушбу учрашувда "Пахтакор" чемпионликни расмийлаштириши тахмин қилинганди. Ғалаба учун бор кучларини ишга солишлари аниқ эди. Шундай экан "Қизилқум" бу ўйинга қандай руҳда келди?

- Биз ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушгандик. Дарвозамизга белгиланган иккинчи пенальти жамоамизни руҳан синдириб қўйди. Чунки бундай паллада йўқ жойдан пенальти белгилангандан кейин ўйинга қайтиш руҳан жуда қийин. 

- Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ҳакамлик ҳақида кескин фикрларни билдирди. Сизнинг муносабатингиз қандай? Ҳакамлик билан боғлиқ бундай ҳолатлар футболимиз савиясига қай даражада таъсир қилмоқда?

- Албатта. Баҳсдан сўнг барча асабий ҳолатда эди. Бир томондан алам қиладида. Учрашувга шунча вақт тайёргарлик кўрасиз. Жамоада фақат футболчилар эмас, бошқа ишчилар ҳам бор. Шифокорлар, маъмурлар ва ҳоказо. Улар ҳам оила боқиши керак. Учрашув тақдирини жамоалар эмас, ҳакамлар ҳал қилгандан кейин шундайда. Майли, ўйинни бошқарган ҳакам ёш, деб умид қилиб қоламиз. Ўйинлар орқали тажриба тўплаб яхши савиядаги ҳакам бўлсин. 

- Келинг барчасини очиқ-ойдин айтсангиз, ўша вазиятда тўп қўлингизга тегдими?

- Тўп тиззага эмас, товонимга тегди. Менимча ҳакам қўли билан қайтарди, деб ўйлади. Аслида бу ёрдамчи ҳакам кўриши керак бўлган нуқта саналади. Кўпчилик оёғидан сўнг қўлига тегди демоқда. Оёғимга теккандан кейин ҳам қўлимга тегмади. Футболда бўлиб турадиган ҳолат. Шуниси билан ҳам қизиқ. Балки ВАР бўлганида ҳакамларга осонроқ кечарди. 

- Бу йилги Суперлига мавсуми охирлаб бормоқда. Мавсум ўртасидаги зерикарлилик ва темпнинг пасайгани нима билан боғлиқ бўлиши мумкин? Мавсум якунига етиш арафасида хулосалар юзага келиши табиий...

- Охирги турлар финал мақомида ўтади, десам янглишмайман. Буёғига оддий ўйинлар бўлмайди. Билмадиму, чемпионатимиз савияси йилдан-йилга тушиб бораётганга ўхшайди. 

- "Қизилқум" ўйинида тактик ранг баранглик кўзга ташланмоқда. Жамоада тажрибали футболчилар кўп. Клубнинг эгаллаб турган ўрни ҳақида нима, дея оласиз?

- Албатта бу Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги мураббийлар штабининг меҳнати маҳсули. Менимча жамоамиздаги тажрибали футболчилар билан эгаллаб турган ўрнимиз ўзимизга ярашмайди. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика