Ислом Тўхтахўжаев: "Майдон туфайли тўп тепиш бироз қийин бўлди"

Aslanov Jasurbek
12 июн 2019, 14:30
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Сурияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Майдон туфайли тўп тепиш бироз қийин бўлди, аммо асосийси ғалабага эришдик. Сурия ҳар доим бизга қарши жуда яхши ўйин кўрсатиб келган.

Иккинчи бўлимда бўшашдик? Купер биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмаганини, учрашувнинг иккинчи қисмида агрессив ва ҳужумкорроқ ўйин кўрсатишимизни хоҳлади. Ҳисоб 2:0 бўлгани учун бироз хотиржам ҳаракат қилдик" - дейди Тўхтахўжаев.

Ниғмонхўжа Нозимов ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›