UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Ислом Аҳмедов: “Эскича ишлашда давом этаяпмиз” Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: “Эскича ишлашда давом этаяпмиз”

Теглар :  Ислом Аҳмедов
Хорватиянинг Загреб шаҳрида УЕФА томонидан махсус семинар ўтказилди. Бир ҳафта мобайнида ўтказилган ушбу семинарда ОФК делегацияси ҳам иштирок этди.

Икки қитъа футбол ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилган семинарда ҳамюртимиз ФИФА инструктори Ислом Аҳмедов ҳам қатнашиб қайтди. Биз 14 апрель куни якунига етган семинар таассуротлари ва у ерда кўрилган асосий масалалар юзасидан тажрибали ФИФА ва ОФК йўриқчисидан интервью олдик.

- Ислом ака, суҳбатимиз аввалида ушбу семинар ҳақида маълумот берсангиз. Уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад нима эди?
- ОФК ва УЕФА футбол ташкилотлари ўртасида ўзаро кенг қамровли ҳамкорлик юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу семинар ҳам икки ташкилотнинг ҳамкорлиги доирасида ўтказилди. ОФКнинг янги Техник директори Энди Роксбург кўп йиллар мобайнида УЕФА Техник директори лавозимида ишлаган. Айнан Роксбург Осиё мураббийлари савиясини оширишга, УЕФА даражасига кўтариш учун астойдил ҳаракат қиляпти. Бунинг натижаси ўлароқ мураббийлик таҳсили йўналишида туб ўзгаришлар бўлмоқда. Загреб шаҳрида ташкил этилган семинарда бир гуруҳ осиёлик инструкторлар иштирок этишди. Улар орасида камина ҳам бор эди. Семинарга ОФК вакилларидан ташқари Арманистон, Польша ва Ирландиядан ҳам делегатлар ташриф буюрди.


- ОФК вакиллари учун УЕФА семинари нима берди?
- Хорватия мураббийларни тайёрлаш бўйича Европада ўз ўрнига эга мамлакат ҳисобланади. Бежизга семинар мезбони сифатида Хорватияни танлашмади. Асосий мақсад – Осиё мураббийларининг бугунги даражаси, қайси йўналиш бўйича кетаётганимиз, мураббийлик таълимининг қандай қурилганлигини яқиндан билиб олиш эди. Семинар давомида биз саволларимизга жавоб топдик.

- ОФК делегациясида сиздан ташқари яна кимлар бор эди?
- Загребга делегациямиз раҳбари сифатида ОФК Техник қўмитаси менежери Хосе Марселино Каприо борди. Австралия футбол федерациясидан Син Дуглас, Япония футбол ассоциациясидан Казуёри Мочизуки, Кореядан Ким Нам Пуо, Иорданиядан Зиёд Тавфиқ Сулаймон Акубеҳ, Филиппиндан Хосе Аристон Каслиб, Қатардан Юссуф Аҳмад Бакер ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси номидан мен иштирок этдим.

- Европа футболида қандай ўзгаришлар бўлаётган экан?
- Болалар ва ўсмирлар билан ишлаётган мураббийларни тайёрлашга катта эътибор қаратиляпти. Бу йўналишдаги талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Футбол тезлашиб кетяпти ва бунинг натижасида фикрлаш учун кам вақт қоляпти. Бунинг натижасида ўйин жараёнида майдонда бўшлиқлар деярли қолмаяпти. Худди шундай бош оғриқ ҳолатларда мураббийларнинг ўқуви ва топқирлигига муҳтожлик сезилади. Мураббий футболчиларини қийин вазият ва “стресс” ҳолатидан олиб чиқиб кетиши учун замонавий билимларни билиши шарт. Ҳамма нарса ўзгаряпти. Замон шиддат билан одимлаяпти. Эски методлар иш бермаяпти. Демак, мураббийлар ҳам энди ўзгариши керак.

- Бундай семинарлар минтақа ва мамлакат футболига нима беради?
- Афсуски, биз ҳар куни деярли битта муаммога тўқнаш келяпмиз. Ҳамма ўзгариш кераклиги, янгича фикрлаш лозимлигини билиб турибди. Лекин қандай йўл билан ўзгариш кераклигини билмаяпти. Бунга ҳозир тайёр ҳам эмас. Ўзимнинг мисолимда айтишим мумкин, сўнгги икки йилдан бери Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонда ўтказиб келинаётган ва мен раҳбарлик қилган семинарларда айнан мураббийларни тайёрлашнинг янги услубидан фойдаланяпман. Яна бир бор афсус дейман, бизнинг, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ҳакамлари янги дастур асосида мураббийлик билимларини олишяпти-ю, лекин эскича ишлашда давом этишяпти. Буни қандай тушуниш ва ҳазм қилиш мумкин? Биз мураббийлардаги қараш ва муносабатни ўзгартира олмас эканмиз, ҳеч қачон савияли футболчиларни тайёрлашга эриша олмаймиз. Бунинг натижасида халқаро аренада рақобатга дош бера олмаймиз. Юқори савияли футболчиларнинг етишиб чиқмаслиги эса терма жамоаларимизга ҳам салбий жиҳатдан таъсир ўтказади.



- Семинар нима учун айнан Хорватияда ўтказилди?
- Хорватия учта ёш тоифасида Жаҳон чемпионатларида иштирок этган Европанинг ягона мамлакати ҳисобланади. Демак, бу давлатда футболчиларни тайёрлаш мехонизми жуда яхши ишлаяпти. Ишлар тўғри йўлга қўйилган. Бунга сафаримиз давомида ҳам амин бўлдим. Улардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан.

- Шахсан сиз ушбу семинарда қандай вазифани бажардингиз?
- Семинарда барча ОФК вакиллари сингари иштирокчи сифатида қатнашдим. Айтиш мумкинки, ўзим учун жуда кўп нарсани ўзлаштириб олдим. Энди бу олган билимларимни юртимизда мураббийларни тайёрлаш учун сарфлайман.

- Семинардан умумий хулоса ҳамда таассуротларингиз қандай бўлди?
- Хулоса ягона – кўрган, эшитган ва ўрганганларимни ҳаётга тадбиқ этиш. Мени қувонтиргани, бу йўналишда биз ишлашни бошлаганмиз. Тўғри, мен олиб бораётган ишларга, семинарларни ўтказиш методимга танқид кўзи билан қарайдиган мутахассисларимиз ҳам йўқ эмас. Лекин семинарда ўтаётганларим ва мураббийлардан талаб қилаётганим бу замон ва давр талаби. Загребдаги бир неча кунлик семинар давомида бунга яна бир бор амин бўлдим. Афсуски, янги талаб ва мажбуриятларни мураббийларимизга етказиш учун кўп вақт сарфлаяпман. Буни тушунишлари ва амал қилишлари қийин кечяпти.

- Фаолиятингизда қандай ўзгаришлар ва режалар бор?
- Менда бор бўлган билимни имкон қадар кўпроқ мураббийларга беришни хоҳлардим. Ўзбекистон футбол федерацияси бу борада барча имконият ва шароитларни яратиб беряпти. Бизда мураббийларни тайёрлаш бўйича тажрибали инструкторлар бор. Уларга шароитлар яратиб берилса, семинарлар ташкил этилса, биздан ҳам юқори савияли мураббийлар етишиб чиқади. Истеъдодли футболчилар бисёр, уларни эса айнан мураббийлар юзага чиқаради.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика